Кундалик хабарлар - 01 March 2016
20:32Швед суди Обид қорига суиқасдда гумонланган шахсга умрбод қамоқ тайинлади, нимага бу жиноятнинг заказчиси бўлган Ўзбекистон расмийлари жазоланмади?
Швеция расмий матбуоти эълон қилган хабарга кўра, Сундсвал шаҳар суди Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдни амалга оширишда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга умрбод қамоқ жазоси берибди. Ҳолбуки, бир муддат муқаддам, аниқроғи, 2015 йил 15 декабрда Юрий Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланган, бундан ҳимоя томон ҳам, қоралов томон ҳам норози бўлиб, аппеляция инстанциясига шикоят қилгандилар. Прокурор Кристер Петерссон ҳам 18 йиллик жазо бир умрлик қамоқ жазосига...
- 18:15Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Президентининг қарори билан Равшан Файзиев Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу шахс мазкур лавозимга тайилангунига қадар Қўмитанинг Бош давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
13:44Қозоқча масхарабозликми ёки ҳавас қиладиган воқеа: Нурсултон Назарбой 1 мартни Шукроналик Куни деб эълон қилганди, бугун ўзи ҳам байрам қилмоқда
Бир неча кун аввал шекилли, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 1 мартни Шукроналик Куни деб эълон қилди ва бугун Қозоғистон халқи бу кунни катта байрам сифатида нишонламоқда. Маълумки АҚШ ва Канадада шунга ўхшаш байрам бор – Thanksgiving (Шукроналик). Ҳар йили ноябрь ойининг 4-чи пайшанбаси асрлар аввал Шимолий Америкага келган европаликларнинг янги ерларда баракали ҳосил етиштиришларида Тангри берган ёрдамни тан олиш ва Тангрига шукроналар билдириш куни сифатида байрам қилинади. Бундай...
08:46Абдураҳим Пўлат: Ўзбекнинг “Озодлик”даги аҳмоқлари ўзларига ўхшаганни Туркиядан топибдилар
“Озодлик” каби бир тийинга қиммат радиоларни эшитмаслигимни кўп марта ёзганман. Бугун Интернетда нимадир қидираётиб, Youtube тармоғида “Исломни эмас, мусулмонликни ислоҳ қилиш керак” номли эшиттириш борлигини кўриб қолдим. Бу - “Озодлик” радиосида 5 йил аввал эълон қилинган эшиттириш экан. Мен ўзимни Исломда фундамента ислоҳотлар қилиш кераклиги ҳақида гапираётган ягона инсон деб ҳисоблайман. Биронта одам мендан бошқа яна кимдир бундай мавзу билан шуғулланаётганини айтса, миннатдор бўлардим. ...
02:14Ёш боланинг калласини кесган аёлимизнинг сўнги расмлари эълон қилинди, бу воқеа ҳам ислом фанатизмининг маҳсулими?
Ҳозир 4 ёшда бўлган касал қизга сал кам икки йил боқимчилик қилган самарқандлик аёл ўша қизнинг калласини кесиб олиб, Москвадаги мето станцияларидан бирининг одида каллани ҳаммага кўрсатгани ва “Оллохи акбар” деб бақиргани ўрисларнинг ҳамма ахборот воситаларида хабар бўлди. Ҳозирча кўпчилик бу аёл руҳий касалликка учрагани, оддийроқ қилиб айтисак, ақлдан озганини гапирмоқда. Ҳар ҳолда шундай бўлган бўлса керак, аммо ақлдан озиш ҳам бирданига бўлиб қоладиган нарса эмас. Фикримизча, Гулчеҳра Бо...
- 22:46Ислом дини ўлим йўлида: Ироқда суннийлар шиаларни ўлдириш билан машғул
ИШИД расмийлари Ироқнинг пойтахти Боғдодда ва унинг яқинидаги Эл-Макадия шаҳарчасида уюштирилган ва 100 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактлар учун жавобгарликни ўз бўйниларига олдилар. Табиий, терактни суннийлар уюштирган экан, ҳалок бўлган шиалардир. Эл-Макадия шаҳарчасида маҳаллий шиалар кимнидир кўмиш маросимида иштирок этарканлар, бир жонли бомба ўзини-ўзи портлатиб, атрофдаги 27 кишини ҳам ўлдирди. Боғдоднинг Мадина-эс-Садр номли шиалар маҳалласида эса, 2 террорист ўзларини портлатиб, 70...
- 22:13Санкт Петербургда ҳамюртимиз фожиали ҳалок бўлди
Бир неча ўрис нашрларида Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирининг электр арра билан ишлаётган пайтда оғир жароҳатлар олгани ва у жароҳатлар туфайли ўлгани айтилди. Маълум бўлишича, иш пайтида электр арра унинг қўли ва қорнини кесиб кетган. Ҳамюртимиз тез ёрдам машинасида шифохонага етмай оламдан ўтган. Ленинград вилояти Тоснен тумани тергов қўмитасининг билдиришича, 42 ёшли миллатдошимиз Любани шаҳридаги корхоналардан бирида ишлаётганди. Текширув натижаларига к...
- 19:04Тошкентдаги йирик Олой ва Миробод бозорлари бузилмоқда
Бугун қудратли техникалар кун давомида пойтахтдаги Олой ва Миробод бозорлари қайта қуриш баҳонисида тўлиқ бузиб ташлади. Маълум бўлишича, шаҳар марказидаги мазкур бозорлар мутлақо замонавий типда қайтадан қурилади. “Тошбозорсавдо” ассоциацияси раҳбари Соҳибжон Неъматуллаевга кўра, бозор ўрнига бир нечта савдо зоналари қурилади ва ягона савдо ҳудуди яратилади. Мазкур савдо павилиьонларида барча турдаги маҳсулотлар билан савдо қилинади. Миробод бозорида эса бозор биносининг ташқи қисми ва айр...
17:45Москвада 4 яшар боланинг кесилган бошини кўтариб юрган аёл барчани ваҳимага солди
Бугун, 29 февраль куни Москванинг "Октябрьское поле" метро бекатида 4 яшар қиз боланинг кесилган бошини кўтарган, оёқ қора кийинган, бошига ҳижобсимон рўмол ўраган аёл пайдо бўлди. Маҳаллий ўрисларнинг капалагини учириб юборган бу аёлнинг Самарқанддан ишлаш учун Москвага келган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова эканини маълум бўлгач, у руҳий хасталиклар диспансерига келтирилди. Қатор ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳаларда аёл туркий халқларга хос таллафузда русча гапиргани акс эт...
17:08АҚШ долларининг расмий курси ошди, қора бозорда эса мўътадиллашди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 99 тийинга ошиб, 2856 сўм 64 тийинни ташкил этди. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг харид нархи 26 февралда 6700 сўмга чиқиб кетган эди, бугун аввалги ҳолига қайтди ва 64...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...