29 February 2016
17:08 - АҚШ долларининг расмий курси ошди, қора бозорда эса мўътадиллашди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 99 тийинга ошиб, 2856 сўм 64 тийинни ташкил этди.

“Қора бозор”да эса АҚШ долларининг харид нархи 26 февралда 6700 сўмга чиқиб кетган эди, бугун аввалги ҳолига қайтди ва 6450 сўмга бўлди. Саррофларнинг таъкидича, мазкур миқдор бирмунча мўътадил бўлиб, унинг бир неча кун сақланиб қолиши кутилмоқда.