29 February 2016
22:46 - Ислом дини ўлим йўлида: Ироқда суннийлар шиаларни ўлдириш билан машғул

ИШИД расмийлари Ироқнинг пойтахти Боғдодда ва унинг яқинидаги Эл-Макадия шаҳарчасида уюштирилган ва 100 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактлар учун жавобгарликни ўз бўйниларига олдилар. Табиий, терактни суннийлар уюштирган экан, ҳалок бўлган шиалардир.

Эл-Макадия шаҳарчасида маҳаллий шиалар кимнидир кўмиш маросимида иштирок этарканлар, бир жонли бомба ўзини-ўзи портлатиб, атрофдаги 27 кишини ҳам ўлдирди. Боғдоднинг Мадина-эс-Садр номли шиалар маҳалласида эса, 2 террорист ўзларини портлатиб, 70 дан ортиқ кишини ўлдирдилар. Табиий, ўлганлар шиалар.

ИШИД бу иккала портлаш ўзи тарафидан уюштирилганини эълон қилди. Яъни, унинг мақсади шиаларни йўқ қилиш. Шиалар дунёсининг маркази бўлган Эрон эса, Сурияда ва Ямандаги шиаларга яқин бўлган оқимларни қўллаб-қувватлаб, аслида, суннийларни ўлдириш билан овора.


Шундай экан, дейди мухбиримиз, Ғарб ва Россия Яқин Шарқдаги воқеаларга аралашиб нима қилади? Бироз кутиш керак, холос. Ислом дини ўз-ўзини ўлдирмоқда ва ўлдиради. Балки, Ғарб ва Россиянинг мақсади – ундан кейин Яқин Шарқни қўлга олишмикан?

Балки. Аммо, аслида, бу муҳим эмас, муҳим бўлгани Ислом дини "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифига қулоқ солиб, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишида. Ана ўшандагина Ислом дини ўз мавқесини сақлаб қолади. Аксинча, ўлади.