01 March 2016
20:32 - Швед суди Обид қорига суиқасдда гумонланган шахсга умрбод қамоқ тайинлади, нимага бу жиноятнинг заказчиси бўлган Ўзбекистон расмийлари жазоланмади?
Швеция расмий матбуоти эълон қилган хабарга кўра, Сундсвал шаҳар суди Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдни амалга оширишда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга умрбод қамоқ жазоси берибди. Ҳолбуки, бир муддат муқаддам, аниқроғи, 2015 йил 15 декабрда Юрий Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланган, бундан ҳимоя томон ҳам, қоралов томон ҳам норози бўлиб, аппеляция инстанциясига шикоят қилгандилар.

Прокурор Кристер Петерссон ҳам 18 йиллик жазо бир умрлик қамоқ жазосига ўзгартирилишини талаб қилган, сабаб сифатида бу ишда Ўзбекистон ҳукуматининг ҳам қўли борлигига ишора қилганди. Обид қори 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида отиб кетилганидан бери комада ётарди. Аммо, яқинда у яқинда комадан чиқди ва ҳамон оғир аҳволда шифохонада ётибди.

Ҳар қанақа судда жиноий иш кўрилар экан, суд бу жиноий ишнинг ҳамма тарафларини ўрганиб чиқандан кейингина ҳукм чиқаради. Прокурор Кристер Петерссон бу ишда Ўзбекистон ҳукуматининг ҳам қўли борлигига ишора қилиш билан чекланиши - Ғарбнинг ҳуқуқ системасига зиддир. Жиноят нима сабабдан қилингани, унинг заказчилари кимлиги аниқланиши шарт эди. Швед суди буни қилмаган бўлса, у Ислом Карим режими тарафдори эканлигидандир. Кристер Петерссон ва бошқалар Ислом Каримнинг Фуҳуша-2 лақаби билан танилиб бораётган Лола исмли қизидан пора олмадимикан? Швецияда гўёки ҳуқуқ ҳимояси билан, порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш билан шуғулланаётган бир даста ўзбеклар бор. Нега улар бу масалада қисиб ўтирибдилар? Уларнинг ўзи Швеция расмийларидан пора олишмаяптимикан?