29 February 2016
19:04 - Тошкентдаги йирик Олой ва Миробод бозорлари бузилмоқда
Бугун қудратли техникалар кун давомида пойтахтдаги Олой ва Миробод бозорлари қайта қуриш баҳонисида тўлиқ бузиб ташлади. Маълум бўлишича, шаҳар марказидаги мазкур бозорлар мутлақо замонавий типда қайтадан қурилади. “Тошбозорсавдо” ассоциацияси раҳбари Соҳибжон Неъматуллаевга кўра, бозор ўрнига бир нечта савдо зоналари қурилади ва ягона савдо ҳудуди яратилади. Мазкур савдо павилиьонларида барча турдаги маҳсулотлар билан савдо қилинади.

Миробод бозорида эса бозор биносининг ташқи қисми ва айрим жойлар таъмирдан чиқарилади. Пойтахтдаги мазкур икки бозорни таъмирлаш ишларига 15 миллиард сўм ажратилган. Таъмирлаш ишлари мустақиллик байрамига қадар якунланади.