06 April 2016
20:50 - Киракашларнинг 6,5 миллиард сўмдан тортиқ пули тортиб олинди
Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Ботир Парпиевга кўра, йил бошидан бери лицензиясиз ҳолда ишлаган киракашларга 6,5 миллиард сўм миқдорида жарима солинди. Солиқ қўмитасининг ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказган махсус рейдлари натижасида 5,5 мингга яқин киракаш аниқланган.

Қонунга мувофиқ, лицензиясиз киракашлик билан шуғулланаётган хусусий автомобиль эгасига энг кам ойлик иш ҳақининг (130 минг 240 сўм) 20 баробаридан 100 баробаригача жарима солинади. Компаниялар раҳбарларига, уларнинг ходимлари шундай фаолият устида ушлангудек бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 дан 150 бараваригача жарима солиниши қонунда белгилаб қўйилган. Ҳолат такроран аниқланса, фуқароларга нисбатан жарима миқдори энг кам ойлик маошнинг 25 баробаридан 75 баробаригача оширилади ёки 5 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилади.