08 April 2016
21:55 - “Пахтакор” клубини бедарак йўқолган шифокорининг жасади топилди

Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокор-массажчиси Анвар Бисеровнинг шу йил 3 февраль куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик. Чирчиқда бедарак йўқолган Анвар Бисеров танаси жонсиз ҳолатда топилгани, аммо ИИБ ходимлари воқеа тафсилотларини билдирмаётганлари championat.asia сайтига асосланиб хабар қилинмоқда.

1969 йилда туғилган Анвар Бисеров шифокор-массажчилик фаолиятини "Навбаҳор" жамоасида бошлаган ва 1996 йили бу клуб билан чемпионлик унвонини қўлга киритган эди. У, шунингдек, кўп йиллар давомида миллий терма жамоада фаолият олиб борган. Танишларининг айтишича, у жуда яхши, қувноқ инсон бўлган. Унинг ўлими юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини бошлаган.