08 April 2016
21:12 - Булунғурда куёв ўғирлаган шахс 3,5 йилга кесилди
Одатда келин ўғирлаб, қамоққа тушадиган ўзбеклар энди куёв ўғирлигида ҳам айбланмоқда. Масалан, булунғурлик ошиқ йигит севган қизининг бошқага турмушга чиқишининг олдини олиш макқсадида бўлажак куёвни ўғирлаган. Шу туфайли Нодир Абдуҳамидов Жиноят Кодексининг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) билан айбланиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Булунғур тумани суди томонидан 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, ошиқ йигит “куёв ўғирлаш операцияси”га амакиларини ҳам жалб этган. Куёв ўғрилари шу куни милиция тарафидан қўлга олиниб, куёв Бекмурод озод қилинибди.

Бекмурод эртаси куни унаштирилган қизига уйланган, Нодир Абдуҳамидов эса ошиқлиги эвазига умрининг 3 йилдан кўп вақтини қамоқда ўтказади.