Кундалик хабарлар - 29 June 2016

  • 14:46Истанбулдаги теракт натижасида ўлганларнинг сони 41 га чиқди, бу террористик ҳужумда АҚШ ва бутун Ғарбнинг ҳам рамзий иштироки бор

    Истанбул губернаторлиги (турклар губернаторни “волий” дейдилар) тарқатган охирги хабарларга қараганда, кеча кечасига яқин, ифтор битаётган вақтда Отатурк аэропортида уюштирилган теракт қурбонларининг сони 41 га чиқибди. 239 киши яраланган экан, уларнинг 109 нафари касалхоналардан чиқибди. Баданининг юқори қисми бутунлай парчаланиб кетган террористларни таниш имконияти бўлмаган, энди турли ДНК текширувлари ўтказилаётган бўлса керак. Тахмин қилиш мумкинки, террористлар айнан турклар ...

  • 07:33Дунёнинг диққат марказида Истанбулдаги теракт: У ерда ҳалок бўлганлар сони 36 га чиқди, террористлар ИШИДчи эканлиги гумон қилинмоқда. Абдураҳим Пўлат нима дейди?

    Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримга асосланиб бутун жаҳон ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Отатурк аэропортининг чет эллар терминалига кираверишида 3 террорист аввал Калашников автоматлари билан атрофдагиларни ўққа тутиб, кейин ўзларини портлатишлари натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 36 бўлиб, ярадор бўлганларнинг сони 150 дан ошди. Турли хабарларга кўра, террористлар 7 киши эканлиги, ўзини портлатган 3 кишидан ташқари, бу террористик актни тайёрашда иштирок этг...

  • 01:42Истанбулда даҳшатли теракт: Икки террорист аввал автоматдан оқ отиб, кейин ўзларини портлатдилар, 10 киши ҳалок бўлди, камида 50-60 ярадор бор

    Бироз аввал, маҳаллий вақт билан кеча кечқурун 10 ва 11 орасида Истанбулдаги Отатурк аэропортининг чет эллар терминалида 2 террорист полициячилар ўзларига диққат билан қараётганларини сезиб қолгач, Калашников автоматлари билан атрофдагиларни ўққа тутдилар, сўнгра олдинма-кетин ўзларини портлатдилар. Расмийларнинг хабарича, 10 киши ҳалок бўлган, 6 нафари оғир, 60 га яқин одам ярадор бўлган. Баъзи ахборот воситалари 30 га яқин одам ўлганини айтмоқдалар. Туркиянинг Радио ва Телевидение Бошқармаси...

  • 01:04Туркия-Исроил алоқаларининг тикланиши нимадан иборат?

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2010 йили асосан турклардан иборат бўлган ва ўзини “ҳуқуқ ҳимоячиси” деб атаган исломчилар гуруҳи Исроил тарафидан Ғазо атрофида яратилган баррикадани Ўртаер денгизи тарафидан бузишга ҳаракат қилган пайтда, Исроил ҳарбийлари тарафидан 9 турк ўлдирилгандан кейин, Туркия Исроил билан расман бўлмаса ҳам, феълан дипломатик алоқаларини узганди. Бир неча йил аввал Исроил Бош вазири тўғридан-тўғри бўлмаса ҳам, сўз ўйинлари билан 9 нафар туркнинг ўлдириши бўйича кечирим...

28 June 2016
  • 22:43Тошкентда Димабойга тегишли аквапарк ёниб кетди

    Оммавий ахборот воситаларида фотолавҳалар билан биргаликда тарқалган маълумотларга кўра, ҳозирда интерполь қидирувида бўлган “Карвонбозор”нинг собиқ хўжайини Дмитрий Лимга тегишли Тошкентнинг Учтепа туманидаги аквапарк кеча ёниб кетган. Ёнғин алангаси бир неча метрга кўтарилган ва бир неча километр узоқликдан кўриниб турган. Аквапаркка атайлаб ўт қўйилгани ҳақида фаразлар бор. Ёнғин чиққан объект 2009 йили жиноий гуруҳ тузганликда айбланиб, қидирувга берилган таниқли бой Дмитрий Лимдан дав...

  • 22:09МТС Ўзбекистондаги мулкларини сотишни режалаштирмоқда

    Интерфакс агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Россиянинг МТС ширкати Ўзбекистондаги Universal Mobile Systems (UMS) операторида бўлган ўз улушини сотиш режасини кўриб чиқмоқда. Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги UMS алоқа оператори акцияларининг 50,01 фоизи Россиянинг МТС ширкатига, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасига тегишли. Шу боисдан ҳам МТС улуши Ўзбекистон томонига “рамзий нарх”га сотилиши ҳам мумкинлигини айтилмоқда. “МТС ...

  • 20:52Бош прокуратура “Ўзавтосаноат” ширкати раҳбари Улуғбек Рўзиқулов жавобгарликка тортилганини рад қилди, аммо вақти келади ва у қамалади

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси раёсати раиси Улуғбек Рўзиқуловнинг GM-Uzbekistan автозаводидаги коррупцион схемалар туфайли жавобгарликка тортилгани хусусидаги хабар Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан рад қилинди. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Бош вазир ўринбосарининг жиноий жавобгарликка тортилгани ҳамда унга нисбатан уй қамоғи шаклида эҳтиёт чораси белгилангани ҳақиқатга мувофиқ келмайди. Прокуратура вакилларига кўра, Рўзиқуло...

  • 20:23Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг жазо муддати яна узайтирилди!

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг бугун тарқатган релизи орқали шу йилнинг 30 май куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Қизилтепа тумани суди томонидан ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг жазо муддати яна 3 йилга узайтирилгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, ҳозирда ҳуқуқ фаоли Каттақўрғондаги 7-сонли тергов изоляторида сақланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 221-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланган Ғанихон Маматхонов Ўзбекис...

  • 07:38“Ҳаракат” хатқутисидан: “Андижон борай десам, боролмайман!”

    Андижон вилоятида бугун иқтисодий аҳвол анча таранг. 2015 йил Эски шаҳар ҳудудидаги Деҳқон бозори бузилиб уни янгитдан қуриш учун вилоят бюджетида маблағ етишмасдан боғбон-фермерлардан мажбурий-ихтиёрий тарзда гектарига 200 000 (икки юз минг) сўмдан нақд пул ҳисобида ихтиёрий-мажбурий хайрия бериш талаб қилинган эди. Ўшанда талаб сўзсиз қондирилди. 2016 йилга келиб эса боғбон-фермерларнинг бошида яна бир калтак синди. Фермер хўжаликлар бошқатдан парчаланиб янгитдан тузилмоқда. Шунинг эвазига боғ...

  • 01:30АҚШ расмийлари фонд биржаларини сокинликка чақирмоқда, аммо ҳатто Нью-Йорк биржаси чўкмоқда

    Хабаримиз сарлавҳасининг биринчи қисми Reuters Агентлигининг хабаридан олинган. Бу агентлик Барак Обама ҳукуматининг одами, аниқроғи, Ғазна вазири Жек Люнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Brexit (Британиянинг ЕИдан чиқиши – “Ҳаракат”) АҚШнинг иқтисоди учун яна бир чақириқ, биз учун қўшимча қарши шамолдир. Аммо, мен ўйлайманки, биз ҳам, ЕИ ва Буюкбритания ҳам, жараёнларни бошқароламиз. Кўрдингиз, сиёсатчилар (референдумдан) аввал ҳам кейин ҳам, жуда маъсулиятли ҳаракат қи...