Кундалик хабарлар - 24 June 2016

  • 17:24Масхарабозликдан кўпроқ шармандалик: Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити тамом бўлди, бу ҳақда фақат русча хабар бор

    Шу пайтгача ЎзА ШҲТнинг саммити бошлангани ҳақида ўта қисқа хабар берган эди. Ҳозиргина Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг сайтида фақат рус тилида саммит битгани ҳақида анчагина тафсилотли хабар берилди. Ҳеч бир ерда ҳали ўзбекча хабар йўқ.

  • 14:53Ўта қизиқ: Тошкентдаги ШХТ саммитида нима бўлаётгани бутунлай номаълум

    Мана куннинг иккинчи ярмига ўтдик. Аммо, шу пайтгача ШХТнинг саммити унга аъзо бўлган мамлакатлар раҳбарларининг иштирокида, яъни тор доира бошлангани ҳақида соат 10:24 да ЎзА биттагина қисқа хабар тарқатди. Нимамиш, музокараларда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, шунингдек, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси...

  • 14:33Дунёнинг бош хабари: Буюкбританиядаги референдум натижасига кўра, бу давлат Европа Иттифоқидан чиқади

    Бир неча соат аввал Буюкбританияда Европа Иттифоқидан чиқиш-чиқмаслик масаласи бўйича кеча, 23 июнда ўтказилган референдумнинг натижалари маълум бўлди. Референдумда сайлов ҳаққига эга бўлганларнинг таҳминан 70 фоизи иштирок этибди ва уларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун овоз берибди. Буюкбританинг ичидаги Шотландия ва Шимолдий Ирландияда ЕИдан чиқмаслик тарафдорлари ғалаба қозонишган. Демак, ЕИдан чиқиш тарафдорларининг кўпчилиги инглизлар. Шундай қилиб, нафақат Евр...

  • 01:47Ислом Каримнинг Владимир Путин билан бугун эрталабга режалаштирилган учрашуви меҳмоннинг истаги билан ярим кечасига яқин ўтказилибди

    ЎзАнинг ҳозиргина тарқатилган хабарида Ислом Карим ва Владимир Путин учрашув ўтказганлари ва икки давлат муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашганлари айтилади, холос. Одатдагидек, икки президентнинг биргаликдаги расми ҳам йўқ. Русларнинг “Новости” агентлиги эса, Ислом Карим ва Владимир Путиннинг учрашуви бугун эрталабга режалаштирилгани, аммо Путинниннг истаги билан ШҲТ саммити иштирокчилари учун берилган концертдан кейин ўтказилгани ...

23 June 2016
  • 22:48Масхарабозлик: Тошкентга ШҲТ саммитида аъзо, кузатувчи ёки меҳмон сифатида қатнашиш учун 10 дан ортиқ давлат раҳбари келди, аммо саммит бошлангани ҳақида ҳалигача расмий хабар йўқ

    Бугун Тошкентга келган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат президентларини Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё кутиб олди. Тошкент саммитида Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари, шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга Ҳиндистон¸ Покистон¸ Афғонистон¸ Беларус¸ Эрон ва Мўғулистон раҳбарлари¸ қолаверса қўшни Туркманистон президенти ҳам меҳмон сифатида иштирок этиши керак. Бугун Ислом Карим Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Аввали...

  • 22:08“Ҳаракат” хатқутисидан: “Фарғона тонг отгунча ва отгач...”

    26. 05. 2016 йил куни Фарғона шаҳрида спорт бўйича ёшлар Универсиадаси бўлиб ўтди. Шаҳар меҳмонларни зўр шодиёналар билан кутиб олди ҳамда худди шу руҳда кузатиб ҳам қўйди. Лекин бу Фарғонанинг тонг отгандаги умумий кўриниши эди, холос. Аслида Фарғона бюджет аҳли вилоятдаги шу бир тадбир туфайли тун тушиши билан то тонг отгунча ўз оиласи даврасида «оч қорним, ғалвали қулоғим» кўйига тушиб қолган эди. Чунки маҳаллий ҳокимият бу спорт тадбирини ўтказиш учун бутун бир давлатга қарам б...

  • 11:51Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул бошланди

    20 июндан Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилина бошланди. Эълонга кўра, қабул комиссиялари 20 июлгача соат 9:00 дан 18:00 гача ҳужжат қабул қилади. Тест синовлари эса 1 август куни ўтказилади. Аммо ШҲТ саммити муносабати билан амалда ҳужжат қабул қилиш 5 кунга кечикади, яъни вилоятлардан келаётган абитурентлар шаҳарга киритилмаслиги боис шундай вазиятга юзага келмоқда. Маҳаллий нашрларга кўра, 2016-17 ўқув йилида институт, универститетларга бакалавр йўналиши ...

  • 08:26“Алоқабанк” акцияларини корейслар сотиб олмоқчи

    Жанубий Кореянинг BC Card ширкати Ўзбекистондаги “Алоқабанк” акцияларининг давлат улушига харидор чиқмоқда. Маҳаллий матбуотга кўра, Ўзбекистон банклар Ассоциациясида ўтган анжуманда харид билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Бир йилдан бери акцияларининг давлатга қарашли 47,6 фоизи сотувга қўйилган банк қимматли қоғозларига харидор чиқмаётган эди. Таъкидлаш керак, Президент фармони билан ўтган йил май ойида Ўзбекистондаги 68та ширкат стратегик хориж сармоядорлари учун сотувга қўйилган. ...

  • 08:16Тошкентдаги ШҲТ анжуманида БМТ Бош котиби ўринбосари иштирок этади

    Шу йилнинг 23-24 июнь кунлари ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида БМТ котиби Пан Ги Мун номидан унинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман иштирок этади. БМТ янгиликлар марказига кўра, Фелтман анжуман ишида тўлиқ қатнашади ва БМТ позициясини дастаклайди. Маълумки, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо давлат ҳисобланади. Бундан ташқари Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Эрон, Монголия ва Беларусь ташкилотда ку...

  • 07:51“Лукойл” Ўзбекистонга киритган инвестициялари ҳажмини қарийб 40 фоизга қисқартирди

    Россиянинг "Лукойл" ширкати 2016 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш учун 5,96 миллиард рубль (тақрибан $93,549 млн) инвестиция киритди. Кun.uz нашрининг хабарига кўра, мамлакатимиздаги қидирув ва ишлаб чиқариш ишларига сарфланган капитал ҳажми ўтган йилнинг январь-март ойларида 9,956 миллиард рубль (160 миллион АҚШ доллари) дан жорий йилнинг биринчи чорагида 5,956 миллиард рублгача, яъни 40,18 фоизгача қисқарган. Айни пайтда ширкатЎзбекистонда учта лойиҳани ама...