29 June 2016
14:46 - Истанбулдаги теракт натижасида ўлганларнинг сони 41 га чиқди, бу террористик ҳужумда АҚШ ва бутун Ғарбнинг ҳам рамзий иштироки бор

Истанбул губернаторлиги (турклар губернаторни “волий” дейдилар) тарқатган охирги хабарларга қараганда, кеча кечасига яқин, ифтор битаётган вақтда Отатурк аэропортида уюштирилган теракт қурбонларининг сони 41 га чиқибди. 239 киши яраланган экан, уларнинг 109 нафари касалхоналардан чиқибди.

Баданининг юқори қисми бутунлай парчаланиб кетган террористларни таниш имконияти бўлмаган, энди турли ДНК текширувлари ўтказилаётган бўлса керак.

Тахмин қилиш мумкинки, террористлар айнан турклар бўлган, улар террор ишлари бўйича чет элда, масалан, ИШИД ёрдамида дарс олганлар, аммо аввалдан ислом фанатиклари бўлганлар. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, фанатизм билан терроризм ораси ярим қарич.

Яна тахмин қилиш мумкмнки, террористларни бундай ишларга рағбитлантираётганлар – фатхулла-гуленчилардир. Бу одам ҳозир АҚШда яшайди ва аввалги хабарлдаримиздан бирида айтилгандек, америкалик сиёсатчиларни сотиб олиш билан ҳам шуғулланади. Бу ва бошқа фактларни ҳисобга олиб, ҳозир дунёда бўлаётган террористик ҳужумларда, маълум маънода, АҚШнинг, қолаверса, бутун Ғарбнинг ҳам иштироки борлигини гапириш мумкин.