05 June 2017
21:52 - Долларнинг расмий курси ошди, “қора бозор” бир қалқиб тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2017 йил 6 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг ўтган ҳафтадаги курси 28 сўм 15 тийин қимматлашиб, 3874 сўм 48 тийинни ташкил қилди.

Мамлакатда хорижий валюталарнинг ҳақиқий қийматини белгиловчи “қора бозор” эса ўтган дам олиш кунларида бир қалқиб тушди. Яъни, шанба куни кечқурун АҚШ долларининг қиймати кескин пастлади: 8300 сўмдан бирданига 7700 сўмгача! Аммо, орадан бир кун ўтиб, АҚШ доллари 8100 сўмдан харид қилина бошлади. Саррофлар бу ҳолни ҳукумат автомобилларни миллий валютада сота бошлагани билан изоҳламоқдалар.