05 June 2017
22:41 - Шавкат Мирзиё ашаддий экстремистларни фуқароликдан чиқармоқчи
Президент Шавкат Мирзиё Андижон вилоятига сафари чоғида ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, одамларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида гапира туриб, диний экстремизмда айбланиб қамалганларнинг аксариятини озодликка чиқариш, бу йўлдан қайтмаганларни эса фуқароликдан чиқариб, қамоқларда сақлаш хусусида гапирди.

Хусусан, Шавкат Мирзиё Андижон дин пешволарига мурожаат қилиб, қуйидагиларни айтди: бешта маҳаллада 20-30 та адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас. Мен (Ўзбекистон фуқаролигидан) чиқаришга тайёрман.

“Энди оқни оқ, қорани қора, дейдиган вақт келди. Кимгадир ёқмаса, ким агар иккита стулда ўтираман деса, унақа мулла бизга керак эмас. Давлат давлатчилигини қилади. Қонун устуворлигини таъминлашга, худога шукур, менинг қурбим ҳам етади, билимим ҳам етади, имкониятим ҳам етади”, деди Шавкат Мирзиё.