Кундалик хабарлар - 12 August 2017

11 August 2017
10 August 2017
  • 22:18Ўзбекнинг шоири Юсуф Жума ижодидан: “Муҳокама” шеъри

    Бор жонзотлар тўпланишиб Тилга кириб кетдилар. Шўрлик булбул қўшиғини Муҳокама этдилар. Кучук деди: Хатоси кўп, Ҳеч бирини кўрмабди. Энг ёмони қўшиғида Бирор марта хурмабди. Бойқуш деди: қўшиқми бу, Кимга ёқар нимаси? Инсоф керак, қўшиғида Йўқ зарра ваҳимаси. Мушук деди: қўшиқчида Мендек бўлса мўйлови. Булбул тузат, фалон ерда Бўлсин миёв миёви. Эчки деди, қўшиқ ёзган Бундоқ ўйлаб қараса. Зўр бўларди, анов байтда Уч-тўрт марта маъраса. Туя деди: Тикан қолиб, Гул деб битдинг б...

  • 21:30“Ҳаракат” хатқутисидан: “Қозидан рози эмасман”

    Шу йилнинг 13 июнида муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев судлов тизими ваиллари билан ўтказган видеоселектр мажлисида соҳа вакилларини кескин танқид қилдилар. Афсуски, бу танқидлар жуда ўринли бўлиб, соҳа вакиллари оёғи ердан узилган, адолат ўрнида жоҳиллик, фитна ва зулм қўлловчи шахсларга айланиб қолишди. Агар бошимизга тушмаганида биз ҳам буни билмасдик. Укам Зиябиддин Сиддиқовни Фарғонада яхши билишади. Эл-юрт корига ярай, Президентимиз айтгани каби тадбирокрлик қилиб, одамларга иш ўрн...

  • 20:23Сенсация: Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Мирзиёга дарс берди ва ундан “Ҳоким Усмоновдек дўстинг бўлса, душман керакмас!” жавобини олди

    Кеча ўтказилган видеоселекторда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмон Президент Шавкат Мирзиёнинг кескин танқидига учради. Kun.uz интернет нашрига кўра, президент шаҳар ҳокимини сўзнинг фаҳмига етмасликда айблаган. “Битта гап айтгандим, шаҳар ҳокими кейинги куни шаҳардаги ҳамма ресторанни ёптирибди. Бу менга қилган дўстлигими? Шаҳар ҳокими “Мирзиёев айтди, ҳаммаёқни ёпиш керак, тўй бўлмайди” дермиш. Аввал тизим қил, тартиб қил. Ёнингга калласи ишлайдиган одамларни йиғсанг бўлм...

  • 19:15Чинозлик “Аҳмадбой” устидан маҳкама бошланди. Ислом Карим режими устидан қачон бошланади?

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Чиноз туманида молиявий пирамида қуриб, ўн минглаб одамни алдаганликда айбланаётган Аҳмадбой Турсунбой ва унинг 6 нафар жиноий шериги устидан маҳкама бошланди. Аҳмадбой пирамидасидан жабр чеккан ўнлаб одам шу куни судга келиб, суд зали кичик бўлгани боис у ерга кириша олмади. “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларнинг муассиси Аҳмадбойбой одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларн...

  • 18:50ЎзА, “Ўзстандарт”, Давлат Статистика Қўмитаси ва ҳоказо идорларининг раҳбарлари янгиланди. Президент қачон янгиланади?

    Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, ёзувчи ва журналист Абдусаид Кўчим Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига, Абдуҳамид Карим эса “Ўзстандарт” давлат унитар корхонасига, Маҳмуджон Зиёдулла Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасига раҳбар қилиб тайинланди. Ўзбекистон Маданият Ишларига Вазирлигига Бахтиёр Сайфулла вазир, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбек унга ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигига Ахтам Ҳайит раҳбар бўлди. Бир ку...

  • 11:27Юсуф Жуманинг Шавкат Мирзиёга ташаккурнома ва илтимосномаси ҳамда буларни тўғри тушуниш учун Аркадий Райкинни билиш кераклиги ҳақидаги “Ҳаракат”нинг фикри

    Юсуф Жума: Ўзбекистон республикаси Президентига Ташаккурнома ва Илтимоснома 1. Тоза Ҳақпараст кишининг қийноғу таҳқирларда яшаши бу очундаги энг даҳшатли ёвузликдир. Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқовнинг оқланиши Ўзбекистон республикаси сиёсатидаги туб бурилишдир, инқилобий эврилишдир. Бу учун Сизга ташаккур билдираман. Оқланиш сўзи Ўзбек тилидан қатағон этилган эди. Умид этаманки, Мавлон Умрзоқов тез орада ўз ишига қайтади. 2. Одатда Ўзбекистон Мустақиллик байрами ...