10 August 2017
20:23 - Сенсация: Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Мирзиёга дарс берди ва ундан “Ҳоким Усмоновдек дўстинг бўлса, душман керакмас!” жавобини олди

Кеча ўтказилган видеоселекторда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмон Президент Шавкат Мирзиёнинг кескин танқидига учради. Kun.uz интернет нашрига кўра, президент шаҳар ҳокимини сўзнинг фаҳмига етмасликда айблаган.

“Битта гап айтгандим, шаҳар ҳокими кейинги куни шаҳардаги ҳамма ресторанни ёптирибди. Бу менга қилган дўстлигими? Шаҳар ҳокими “Мирзиёев айтди, ҳаммаёқни ёпиш керак, тўй бўлмайди” дермиш. Аввал тизим қил, тартиб қил. Ёнингга калласи ишлайдиган одамларни йиғсанг бўлмайдими? Одамлар оғзида гап юрибди. «Нима эмиш, Мирзиёев тўйни ёпиш керак, деганмиш». “Мен тўйхоналарни ёпиш керак демадим, тўйларни тартибга келтириш керак” дедим.

“Бундай дўстдан ўнта душман яхши-ку. Усмонов шаҳар ҳокими бўлса, бошқа душман керак эмас менга” дейди Шавкат Мирзиё куйиниб.

Ваҳолангки, ҳақиқат бутунлай тескари, дейди “Ҳаракат”мухбири. Айнан Шавкат Мирзиё давлат раҳабарига лойиқ бўлмаган ва ҳокимиятдагиларни нотўғри ишлар қилишга мажбур қиладиган гаплар гапирмоқда. Бу масалада “Ҳаракат” ҳокимлар ёнида эканлигини ва “Етти ўлчаб бир кес” мақолини эслатиб ўтиш лозимлигини урғулайди.