10 August 2017
19:15 - Чинозлик “Аҳмадбой” устидан маҳкама бошланди. Ислом Карим режими устидан қачон бошланади?
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Чиноз туманида молиявий пирамида қуриб, ўн минглаб одамни алдаганликда айбланаётган Аҳмадбой Турсунбой ва унинг 6 нафар жиноий шериги устидан маҳкама бошланди. Аҳмадбой пирамидасидан жабр чеккан ўнлаб одам шу куни судга келиб, суд зали кичик бўлгани боис у ерга кириша олмади.

“Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларнинг муассиси Аҳмадбойбой одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келганликда айбланмоқда. У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбловлар илгари сурилган.

Қизиқ, бундай айбномлар ҳаромий Ислом Карим яратган ҳукуматдигалирнинг ҳаммаси, жумладан, собиқ Бош вазирга ҳам қўйилиши керакку. Наҳотки, уларнинг иши ҳам судга берилади? Шавкат Мирзиёнинг мақсади шу эмасмикан? Агар шундай қилинса, “Ҳаракат” бундай ишларни олқишлаган бўларди.