Кундалик хабарлар - 25 September 2017

  • 07:10“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Доналд Трамп баъзи исломий давлатларнинг фуқароларини АҚШга киритиш йўлига катта тўсиқлар қўйди, энди навбат ўзбекларга

    Доналд Трамп ўтган йилги сайловолди компанияси давридаёқ мусулмонларни бутунлай АҚШга киритмаслик ёки уларни киритиш йўлига катта тўсиқлар қўйиш ҳақида гапирган эди. У президентилик курсисига ўтиргандан кейин бир неча ислом давлати фуқароларини АҚШга киритиш йўлида тўсиқлар қўйувчи қарорлар чиқарди. Аммо, маҳаллий судлар унинг қарорларига вето ҳам қўйишгача бордилар. Ўша пайтдаёқ, “Ҳаракат” Агентлиги бу курашда барибир Доналд Трамп ғалаба қозонишини башорат қилди. Бизнинг башоратими...

  • 06:14Абдураҳим Пўлат: Онамнинг онаси Ўзбекистон ҳақида

    Қуйидаги сатрлар асосида айтилган бир қўшиқни кўп йилардан бери биламан ва севаман. Уни севмасдан бўладими? Қаранг: Умримнинг маъносисан, Қардошлик дунёсисан, Онамнинг онасисан, Ўзбекистон! Эй, кечирасиз, охирги сатрни адаштириб юборибман, унинг асли шундай – “Онамнинг онасисан, Озорбайжон!” Қаранг, “Онамнинг онасисан, Озорбайжон!” демоқда озорбайжонлар! Муслим Магомаев ҳам айтган бу ашулани кўп йиллардан бери биламан, ҳар гал уни эшитганда кўзларимга ёш келади...

24 September 2017
  • 01:49БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркга келган Қозоғистон вазирини қабул қилибди

    Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари Нью-Йоркга БМТ БошАссамблеясида иштирок этиш учун келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш қабул қилгани, Ўзбекистон ва унинг янги президентини олқишловчи гаплар айтганини оламшумул воқеа сифатида тақдим этгандилар. Аммо, озгина бўлса ҳам ақли ишлайдиган одам биладики, БМТ Бош Котиби шунақа қабул маросимлари ўтказишдан бошқа нарсага кучи етмайдиган шахсдир. Чунки, аслида, БМТ - 5 доимий аъзоси, 10 та икки йиллик мудда...

23 September 2017
22 September 2017
  • 19:43Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқини қўллаб-қувватлашимни билдирдим

    Мени кимдир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг "Avtooyna" MCHJ корхонасидаги бошланғич ташкилотининг Фейсбукдаги саҳифаси тақимига аъзо қилиб қўйибди. Дарҳол у саҳифага кириб, бу комсомоллар ташкилотини қўллаб-қувватлашим ҳақида фикримни ёзиб қўйдим: “Мен ҳам собиқ СССРда комсомол аъзоси, кейин КПСС аъзоси бўлганман. Шу сабабли Сизларнинг комсомолсифат ташкилотларингизни тўла қўллаб-қувватлайман. Чунки, айнан ўша комсомол ва КПСС туфайли СССРдаги режим қулади. Сизлар туфайли Ўзбекистондаги режим қ...

  • 13:12Ўзбекистон иқтисодининг чўкиши тезлашади, чунки пахта терадиган одам йўқ. Балки, Абдулла Ариф ва Шавкат Мирзиё пахта теришар?

    Совет замонида Москва Ўзбекистон пахтасини сал кам текинга сотиб олиб, у пахтани Россиядаги тўқимачилик корхоналарида ишлатарди ва катта фойда оларди. Айнан шу сабабли пахта теришга мактаб ўқувчиларни олиб чиқишарди, улар текинга меҳнат қилиб Россия ва ўрисларни боқишарди. Ҳозир нима ўзгарди? Ҳеч нарса! Энди пахтани колхоз ва совхозлар эмас, гўёки мустақил фермер хўжаликлари етиштирадилар. Бу хўжаликлар ростакам мустақил бўлсалар эди, ўзлари етиштирган пахтани истаган ерларида истаган одамлариг...

  • 07:29Шавкат Мирзиёнинг Доналд Трамп билан учрашуви бўлиши ҳақидаги ёлғон хабарга нима деймиз? ШМ сиёсий мурдага айланиб бўлди деймиз!

    Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати шу йил май ойининг охирида хабар тарқатиб, Шавкат Мирзиё давлат ташрифи билан сентябрь ойида АҚШга бориши ва Доналд Трамп билан кўришишини билдирган эди. Ҳозир маълум бўлдики, Шавкат Мирзиёнинг АҚШга давлат ташрифи ва Доналд Трамп билан учрашиши ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон бўлган. Ҳар қандай давлатнинг президенти эса, ҳар йили сентябрь ойида бўладиган БМТнинг Бош Ассамблеясига келиш ҳаққи бор. Шавкат Мирзиё шу ҳаққидан фойдаланиб АҚШга келиб кетди, холо...

  • 06:00“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Самад Муроднинг Фейсбукдаги саҳифасига ёлғондакам мустақиллик байрами ҳақида ёзган лавҳа

    СССРнинг 1924 йилда қабул қилинган, 1937 ва 1977 йиллари бироз ўзгаришлар билан қайтадан қабул қилинган Конституциясида СССРга кирган ҳамма давлтлар мустақил давлат сифатида СССРга кирганлари айтилган. Конституцига кўра, ҳамма давлатлар чет элларда элчиликлар очишга ҳақлари бор эди. Уларнинг ЎЗ ҚУРОЛЛИ КУЧАЛАРИ ҳам борлиги, ҳар бир давлатнинг ўз давлат тили борлиги ҳақидаги моддалар 1977 йилдаги вариантда олиб ташланган. Ўзбеклар ичида бу олиб ташлашга эътибор берган БИТТАГИНА АҲМОҚ бор эди - у ...

21 September 2017
  • 23:08Ваҳимали савол: Шавкат Мирзиё қаёққа ғойиб бўлди?

    Шавкат Мирзиё Нью-Йоркда 19-20 сентябрь кунлари бўлиши аввалдан айтилган эди. Мана 21 сентябрь ҳам битмоқда, Ўзбекистон ахборот воситалари Президентнинг Тошкентга қайтиб келгани ҳақида хабар берганлари йўқ. Давлатнинг расмий ахборот воситаси бўлган ЎзА ҳам жим. Нима бўлди? Сариқ матбуот яна Шавкат Мирзиё Нью-Йоркга Алишер Усмоннинг шахсий учоғида кетгани, нимагадир айнан Шавкат Мирзиё йўқлигида Тошкентга Россия Президенти хузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Котиби Николай Патрушев келиб, ўзбекистон...

  • 18:12Шавкат Мирзиёнинг Нью-Йоркда қандайдир ватандошлари билан учрашгани ҳақидаги хабарга ўқувчиларимизнинг эътирозлари ва бизнинг жавобимиз

    Кеча Президент Шавкат Мирзиё Нью-Йоркда қандайдир ватандошлари билан учрашгани ҳақида бугун эрталаб ЎзАга асосланиб хабар берар экан, ЎзА бундай гўёки муҳим учрашувнинг биронта тафсилотини очиқламагани ва ҳатто учрашувга оид расм қўймагани устидан кинояли равишда кулган эдик. Бу хабаримиз Фейсбукдаги саҳифасмизга ҳам қўйилгандан кейин, ўша ерда пост қолдирган бир неча ўқувчимиз бизни ёлғон нарсалар ёзишда айблаб, ЎзАнинг ва бошқа маҳаллий нашрларнинг хабарларида учрашувга оид расм борлигини айти...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону