Кундалик хабарлар - 21 September 2017

  • 09:33Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилганлар сони ортиб бормоқда, Шавкат Мирзиёнинг таклифи кулгилидир

    Тожикистонда рус тилида ҳам ишлайдиган Asia-Plus агентлиги (www.news.tj/ru) Марказий Осиё мамлакатларида ўз жонига қасд қилувчилар ҳақида хабар эълон қилди. Қуйида ўша хабарнинг Ўзбекистонга оид қисми: * * * * * Официальных данных о количестве суицидов в Узбекистане нет. Но за ситуацией в этой стране следят международные организации - например, такие, как ВОЗ. Согласно их отчёту за 2015 год, среди самоубийц в Узбекистане в 2,5 раза больше мужчин – 13,6 на 100 тысяч населения, чем женщин...

  • 08:12Ҳақиқий хабар: Лондон метросидаги исломий теракт бўйича олтинчи одам қўлга олинибди, террорчиларнингг ҳаракатидан қачон баракат бўлади?

    Бутун дунё бир тийинга қиммат хабарлар билан тўла. Булар - АҚШнинг Шимолий Кореяга, Шимолий Кореянинг АҚШга таҳдидлари, Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг Сурия бўйича тўхтовсиз учрашувлари, Туркиянинг тўғри келган-келмаган жойда Ғарбга тош отишлари ва шу кабилар. Уларнинг ичида ҳақиқий хабар ҳам борлиги ўта қувончли воқеадир. Лондон полициясининг расмий сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Лондон метросида 15 сентябрда уюштирилган теракт бўйича 6-чи шубҳали эркак қўлга олин...

  • 07:12Шавкат Мирзиё масхарабозликни квадратга чиқариб, Нью-Йоркда қандайдир ватандошлари билан учрашибди

    ЎзАнинг хабарига кўра, Шавкат Мирзиё кеча Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашибди. Умумий гаплардан иборат узундан узоқ хабарда учрашувда қатнашган биронта одамнинг исми, учрашувда қатнашганлар нима дегани мутлақо тилга ҳам олинмайди. Шавкат Мирзиё Ўзбекистондада олиб борилаётган оламшумил ишлар ҳақида ҳисобот берибди ва “Мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларимизни Ўзбекистонга таклиф эта...

20 September 2017
  • 19:29Нурсултон Назарбой ҳам “Ҳаракат”га қулоқ солмоқда: Қозоғистон электромобиллар чиқаришни бошлаш арафасида

    10-11 сентябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича саммити “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётган “Ислом дунёси жаҳоннинг эрнг қашшоқ ва қолоқ қисмидир” фикрини тан олиб, ўз Декларациясида "Ислом жамияти ҳаддан ташқари қашшоқлиги, одамларнинг ақл-идроки ҳам қашшоқлиги"ни очиқча баён қилган эди. “Ҳаракат”нинг фикри тан олинишида саммитнинг мезбони Нурсултон Назарбойнинг ҳам роли бўлгани шубҳасиздир. Бугун Казинформ тарафидан тарқа...

  • 05:32Шавкат Мирзиё БМТ минбаридан Орол денгизи ва ислом терроризми муаммолари ҳақида лофлар отди

    Аввалдан маълум бўлганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё БМТ Бош Ассамблеясининг бу йилги сессиясида маҳаллий вақт билан кеча кечқурун, Тошкент вақти билан бугун ярим кечаси нутқ сўзлади. Ҳатто АҚШ Президенти бу сессияда пичоққа илинадиган бир нарса гапирмагани учун, Шавкат Мирзиёдан жиддий фикрлар кутмаса ҳам бўлаверарди. Амма, на илож, у давлатимизнинг президенти, унинг нутқига эътибор бермасликнинг биз учун иложи йўқ. БМТнинг расмий сайтига кўра, Шавкат Мирзиё иккита масалани тилга ол...

19 September 2017
  • 17:10Шавкат Мирзиё Нью-Йоркга келгани ҳақида расмий хабар, ББСнинг қўшимчаси ва “Ҳаракат”нинг таҳлили

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун 18 сентябрда Нью-Йорк шаҳрига келгани ҳақида ЎзА бугун эрталаб саҳарда хабар тарқатди. Уни Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм кутиб олгани (расмда), бугун Шавкат Мирзиё Бош Ассамблея сессиясининг умумий музокараларида нутқ сўзлаши ҳам ўша хабарда айтилган. Шавкат Мирзиё ўз ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро Валюта Фонди д...

  • 15:42АҚШ Сенати келаётган молиявий йилда ҳарбий ҳаражатлар учун $700 млрд ажратди, Американи қайтадан буюк қилиш учун бу етарсиз

    Кеча АҚШ Конгрессининг 100 кишилик Сенати 89 қарши 8 овоз билан 1 октябрда бошланадиган молиявий йилда ҳарбий ҳаражатлар учун 700 млрд доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу - ҳозирги йилдагидан 68 миллиардга кўпроқдир. 700 миллиарднинг 640 миллиарди янги қуроллар сотиб олиш ва қўшинларга ойлик тўлаш каби умумий ҳаражатлардан иборат бўлса, қолган 60 миллиарди – Афғонистон, Ироқ, Сурия ва бошқа жойлардаги конфликт зоналарида олиб бориладиган операциялар учун сарфланади. Ўзбекистондек...

  • 07:41Туркиянинг янги Диёнат Ишлари Вазири Али Эрбош ишни секуляризмга ташланишдан бошлади

    Билмаганлар учун билдириш керакки, Туркияда мадрасалар йўқ, баъзи университетларда илоҳият факультетлари бор, Ўзбекистодаги каби, гўёки мустақил муфтийлар йўқ, диний ишларни ҳукумат таркибидаги Диёнат Ишлари Вазирлиги олиб боради. Шу кунларада Диёнат Ишлари Вазирлигига 1961 йилда туғилган Али Эрбош тайинланди. У 1980 йили Сакария имом-ҳатиб лицейини, 1984 йили Мармара Университетининг Илоҳият факультетида ўқишни битириб, диний соҳада илмий ишлар билан шуғулланди, фан доктори ва профессор бўлд...

  • 02:15Марказий Банк 1 АҚШ доллари 8077,48 сўмга тенг деб белгилади, “қора бозор” ишини давом эттираверса керак

    Давлатимизнинг Марказий Банки 2017 йил 19 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади, дейилади ЎзАнинг кеча кечқурун тарқатилган хабарида. 19 давлат пулларининг сўмга нисбатан янги қийматлари белгиланибди. Мана, улардан баъзилари: 1 АҚШ доллари  -  8077,48 1 ЕВРО          &nb...

18 September 2017