21 September 2017
23:08 - Ваҳимали савол: Шавкат Мирзиё қаёққа ғойиб бўлди?
Шавкат Мирзиё Нью-Йоркда 19-20 сентябрь кунлари бўлиши аввалдан айтилган эди. Мана 21 сентябрь ҳам битмоқда, Ўзбекистон ахборот воситалари Президентнинг Тошкентга қайтиб келгани ҳақида хабар берганлари йўқ. Давлатнинг расмий ахборот воситаси бўлган ЎзА ҳам жим. Нима бўлди?

Сариқ матбуот яна Шавкат Мирзиё Нью-Йоркга Алишер Усмоннинг шахсий учоғида кетгани, нимагадир айнан Шавкат Мирзиё йўқлигида Тошкентга Россия Президенти хузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Котиби Николай Патрушев келиб, ўзбекистонлик ҳамкасби, яъни Ўзбекистон Президенти қошидаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашгани ҳақида ғийбатсифат гаплар тарқатиш билан шуғулланадиларми?

Яна қизиқ нарса шуки, ЎзА Николай Патрушев Самарқандага бориб Ислом Каримнинг қабрини заёрат қилгани ҳақида хабар берди, аммо Виктор Маҳмудов билан учрашганини тилга ҳам олмади.

Ҳа, дарвоқе, муҳим бўлгани, бечора президентимиз қаерда?