22 September 2017
07:29 - Шавкат Мирзиёнинг Доналд Трамп билан учрашуви бўлиши ҳақидаги ёлғон хабарга нима деймиз? ШМ сиёсий мурдага айланиб бўлди деймиз!

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати шу йил май ойининг охирида хабар тарқатиб, Шавкат Мирзиё давлат ташрифи билан сентябрь ойида АҚШга бориши ва Доналд Трамп билан кўришишини билдирган эди. Ҳозир маълум бўлдики, Шавкат Мирзиёнинг АҚШга давлат ташрифи ва Доналд Трамп билан учрашиши ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон бўлган. Ҳар қандай давлатнинг президенти эса, ҳар йили сентябрь ойида бўладиган БМТнинг Бош Ассамблеясига келиш ҳаққи бор. Шавкат Мирзиё шу ҳаққидан фойдаланиб АҚШга келиб кетди, холос.

Аслида, Шавкат Мирзиё БМТ Бош Ассамблеясига келиш баҳонасида Ўзбекистон учун бир қатор фойдали ишлар қилиб кетса бўларди. Уларни ҳам қилмади, тўғрироғи, қилолмади. Унинг Бош Ассамблеядги нутқида асосий урғу - ҳамма унутиб бўлган Орол денгизи атрофидаги муаммоларга ва комсомолча усул билан ёш мусулмонларни тарбиялаб, ислом терроризмини тўхтатишга қаратилганига “Ҳаракат” Агентлигидан бошқа ҳеч ким эътибор бергани йўқ. “Ҳаракат”нинг эътибори эса, Шавакт Мирзиёнинг сиёсий ибтидоийлиги устидан кулишдан бошқа нарса эмасди.

Аммо, Шавкат Мирзиёнинг АҚШда яшайдиган қандайдир 20-30 кишилик ҳеч кимга билмайдиган ўзбекистонлик аҳмоқлар гуруҳи билан учрашув ўтказгани ва ўша учрашувда гўёки Ўзбекистоннинг келажагига таъсир қилиши мумкин бўлган буюк ишлар Олой бозоридаги пистачка сотувчи хотинлар даражасида гаплашилгани – ШМ сиёсий мурда эканлигини тўла тасдиқлади.

Тўғри, бу ерда “Бирлик” лилдери Абдураҳим Пўлатнинг ҳам роли йўқ эмас. Эслатиб ўтиш керакки, 1992 йил ёз ойларида ўша пайтдаги ҳамромий президент Ислом Каримнинг АҚШга ишчи ташрифи режалаштирилган эди. Бироқ, 29 июнда Ислом Каримнинг буйруғи билан Абдураҳим Пўлатга cуиқасд уюштирилиб, у касалхонага тушгач, уни касалхонада зиёрат қилган АҚШ Сенатори Ларри Пресслер АҚШга қайтгач Сенатда доклад қилиб, суиқасд Ислом Карим тарафидан уюштирлгани аниқ эканлиги ҳақида ҳаёжонли нутқ сўзлаган ва Ислом Каримнинг АҚШга ташрифи бекор қилинган эди.

Доналд Трамп бу йил БМТ Бош Ассамблеясига келадиган Шавкат Мирзиё билан учрашиши мумкинлиги ҳақида сигналлар берган бўлиши мумкин. Аммо, Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон Ислом Карим замонида инсоний ҳуқуқларга кўрсатиладиган ҳурмат бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 3-чи ўринда эканлиги, яъни фақат Сурия ва Эритреядан юқоридалиги, Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келиб ёлғондакам президент сайловлари ўтказгандан кейин, Ўзбекистон охиридан 2-чи ўринга туширилгани, яъни ҳатто Эритреядан ҳам орқада қолгани ҳақидаги хатлар билан АҚШнинг сиёсий доираларини бостириб ташлагач, Доналд Трамп дунёнинг 2-чи номерли диктатори билан учрашишдан воз кечганга ўхшайди.