12 October 2017
22:31 - Шавкат Мирзиё БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳидни қабул қилди

Бугун Президент Шавкат Мирзиё 10 кундан бери мамлакатда бўлиб, вазият билан танишган БМТнинг диний масалалар бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳидни қабул қилди. Намойиш этилган ТВ лавҳаларга кўра, учрашув ўзаро мулозамат ва мақтовлар руҳида ўтдган. БМТ мулозими Шавкат Мирзиёни тўла шарафлаб, мамлакатга чақирганидан миннатдорлигини, турли вилоятларда бўлиб кенг жамоатчилик билан учрашганидан миннатдорлигини билдирган.

Шунингдек, Аҳмад Шоҳид бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафари сўнгида дипломатик корпус ваколатхоналари, фуқаролик жамияти вакиллари ва журналистлар учун пресс-конференция ўтказди. Аҳмад Шоҳид пресс-конференцияда мамлакатга қилган сафари натижаларидан қониққани, кўплаб муаммоларнинг мавжудлигига қарамай мамлакатда диний эркинликлар билан боғлиқ ҳолатларда прогресс борлигини эътироф этди.

Аҳмад Шоҳид учрашувда иштирок этган Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари Васила Иноятнинг “БМТ мулозимларига кейинчалик ҳам Ўзбекистон ҳукумати йўл берадими?”, деган саволига ишонч билан “Бериши аниқ” дея жавоб қайтарди.

Расмий хабарларга Мирзиё ва Шоҳиднинг учрашувида биргаликда тушган расмлари ҳам қўйилмаган. Нима ҳам дердик, Ислом Каримдан қолган ибтидоий анъана. Уларнинг алоҳида расмлари эса бизни қизиқтирмади.