12 October 2017
23:14 - Тошкентда наркотик “Лирика” сотувчи гуруҳ қўлга олинди

Sputnik нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон МХХ ходимлари врач рецептисиз сотиш тақиқланган кучли таъсир қилувчи дориларни тарқатиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсни қўлга олдилар. Маълум бўлишича, фарғоналик фуқаролар эканлиги ва аввал судлангани айтилаётган Зоҳид Масодиқ, унинг онаси, илгари тўрт марта судланган Орзу Масодиқ ва уларнинг шериги Бахтиёр Аҳмад 1208 дона "лирика" ва 1000 дона трамадол таблеткаларини 14 миллион сўмга сотаётганида қўлга олинган.

"Тезкор ходимлар Аҳмедов анча вақтдан буён Тошкентда яшашини ва пойтахтга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини етказиб берувчилардан эканлигини аниқлашди. Унинг Миробод туманидаги яшаш жойи кўздан кечирилганида, у ерда яна 4 минг дона "лирика" таблеткаси, 43 дона трамадол таблеткаси, 96,9 миллион сўм ҳамда ҳисоб-китоб юритилган иккита дафтар топилди", - дейилади нашр хабарида.

Махсус тадбир чоғида жами бўлиб 5208 дона "лирика" ва 1043 дона трамадол таблеткалари мусодара қилинган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 246- (контрабанда) ва 251- (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.