13 October 2017
22:06 - Кўп қаватли уйларда яшовчилар ўзларича анттенна ва кондиционерлар ўрната олишмайди
Мамлакат парламентининг қуйи палатаси депутатлари "Кўп квартирали уйларда турар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида" қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди. Спутник нашрига кўра, бугунги кунда кўп қаватли уйларда турар жойлардан фойдаланишни тартибга солувчи аниқ нормалар бўлмаганлиги туфайли кўплаб муаммоли вазиятлар юзага келмоқда.

Бунинг натижасида санитария ва умумий мулкдан фойдаланиш қоидалари бузилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад кўриниши ўзбошимчалик билан ўзгартирилмоқда. Уйлар олдида ноқонуний қўшимча қурилишлар ва рухсат этилмаган тўсиқ ва деворлар пайдо бўлмоқда. Улар ўз навбатида ёнғин хавфсизлиги ва шошилинч ёрдам машиналарининг ўтишига қийинчиликлар туғдирмоқда.