15 October 2017
08:16 - Украинада русларга қарши чиққан қўзғолончиларни хотирлашди, Ўзбекистонда туркистон-легиончиларини қачон хотирлашади?
Маълумки, СССР замонида 23 февраль “Совет Армияси ва Ҳарбий-денгиз флоти” куни сифатида байрам қилинарди. Ҳозир рус, белроус, тожик ва қирғизлар бу кунни “Ватан Ҳимоячилари Куни” сифатида байрам қилишга ўтишган. Русларни, балки, белорусларни ҳам тушуниш мумкиндир, чунки айнан 1918 йил 23 февралда руслар ўша паайтдаги ўта мураккаб вазиятда, бунинг устига, ҳали ҳам давом этаётган 2-чи жаҳон уруши доирасида, Россияни босиб олиш остонасида бўлган немисларга қарши жиддий ҳарбий қаршиликлар кўрсатишга бошлаганлар. Тожиклар ва қирғизлар ҳали ҳам бу кунни байрам қилишлари эса аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Украинада ҳам 2014 йилгача 23 февраль “Ватан Ҳимоячилари Куни” деб нишонланарди. Аммо, россияпараст президент Виктор Янукович ҳокимияти ағдарилгандан кейин ҳокимият бошига келган Петр Порошенко “Ватан Ҳимоячилари Куни” деб 14 октябрни эълон қилди. Чунки, айнан 14 октябрь - асосий мақсади мустқил Украина давлати яратиш бўлган Украина Миллатчилар Ташкилотининг ҳарбий қаноти - Украина Қўзғолончилар Армиясининг 1942 йилдаги тузилиш куни ҳисобланади.

Тан олиш керакки, Украина Миллатчилар Ташкилоти СССРни йиқитиш ва Украинанинг мустақиллигини тиклаш йўлида фашистик Германия билан ҳам ҳамкорлик қилган. Бу – ўша кунги ўта мураккаб вазият нуқтаи назаридан мажбурий қадам бўлган, аммо, бу ташкилот фашистик ғояларни ҳеч қачон амалда ишлатмаган.

Кеча Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларида Украина Қўзғолончилар Армиясининг 75 йиллиги ва “Ватан Ҳимоячилари Куни” байрам қилинди, “Қаҳрамонлар учун шон-шараф юриши” номли оммаий тадбирлар уюштирилди.

Украинадаги воқеалар ҳақида ёзаётган пайтда ҳам, “Ҳаракат” Агентлиги Туркистоннинг, Ўзбекистоннинг ва туркий халқлар, ўзбек миллатининг тарихи ва муаммоларини унутолмайди ва ҳеч қачон унутмайди.

Гап шундаки, айнан 2-чи Жаҳон Уруши даврида айнан немисларнинг ёрдамида туркий халқларнинг вакиллари (ўзбеклар, уйғурлар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар, татарлар ва бошқалар) Туркистон Легиони номи билан танилган қўшин тузганлар ва СССРни йиқитиб, Туркистон давлати яратиш йўлида кураш бошлаганлар. Расман 1942 йилда тузилган бу легион таркибида озорбайжон ва тожиклар ҳамда Шимолий Кавказ халқларининг вакиллари ҳам бўлган. Янада кенгроқ режаларга кўра, Марказий Осиёдан ташқари Бошқирдистон, Татаристон, Волга дарёси бўйлари, Озрбайжон ва Шимолий Кавказ ва Уйғуристонни ҳам ўз ичига олган Буюк Туркистон давлати яратилиши керак эди.

Алоҳида эслатиш керакки, туркистон-легиончилари ҳеч қачон фашистик ғояларни байроқ қилиб кўтармаганлар, уларни амалда ишлатмаганлар ҳам. Улар олижаноб мақсадлар йўлида курашганлар, у мақсадлар ҳали ҳам актуаллгини йўқотгани йўқ.

Қанча минглаб Буюк Туркистон фарзандлари ўша курашда ҳалок бўлдилар. Урушдан кейин ҳам Буюк Туркистон ғояси билан яшаган Вали Қаюмхон Ота, Боймирза Ҳайит, Эргаш Булоқбоши, Рўзи Назар кабилар ғурбатда яшаб, ғурбатда оламдан ўтдилар ва ўша ерларда тупроққа берилдилар. Немисларнинг қамоқхонасида 1941 йилнинг охирида ўлган Мустафо Чўқай ҳам шу буюкларимиз рўйхатидадир.

Айнан ўша йиллари Совет Армияси сафида уришиб ва СССРни ватан ҳисоблаб, қаҳрамончларча ҳалок бўлган Собир Раҳимов каби юз минглаб миллатдошларимизни, туркистондашларимизни унутишга ҳам ҳаққимиз йўқ. У вақтлар бутун дунё каби, биз туркистонликлар ҳам қарама-қаршиликлар гирдобияда яшадик. Айнан шу сабабли, минг афсуски, ягона ватан келажаги учун курашиб, икки тарафда туриб ҳалок бўлганлар ватандошларимиз бор эди.

Туркий халқларнинг бош душмани, ҳаромий Ислом Карим замонида улуғ фарзандларимизнинг хотирлаш ва қаҳрамонларнинг ҳокини ўз тупроқларимизда қайта дафн этиш ҳақида гапириб ҳам бўлмасди. Тўғри, инсоният тарихининг энг қонли воқеаси бўлган 2-чи Жаҳон Урушида ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги русчасига "братская могила" деб айтилган қабрларга кўмилган. Уларнинг ичидан ватандошларимизнинг ҳокини топиб ҳам бўлмайди.

Аммо, юқорида исми саналган ва уруш пайтида ҳам алоҳида дафн этилган ватандошларимизнинг қабрлари маълум. Ўша уруш пайтида асрга олиниб, Голландияда отиб ташланган ўзбекистонликларнинг яқинда топилган қабрлари ҳам маълум. Вақти келади, Ўзбекистонда ҳокимиятга ҳақиқий ватанпарварлар келади, ана ўшанда мураккаб ва фожеали жанг майдонининг икки тарафида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг муқаддас ҳоки ўз муқаддас тупроқлариимзга олиб келиб қайта дафн этилади.