Кундалик хабарлар - 15 March 2018

14 March 2018
  • 23:04Миграиця сиёсати борасида “Бирлик”нинг ғоялари амалга ошмоқда, аммо унинг давлат даражасидаги муҳим таклифлари эътиборсиз қолдирилмоқда

    Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларини халқаро автобусда ташишни ташкил этиш бўйича махсус компания ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари тез орада Тошкент - Новгород автобус қатновини йўлга қўяди. Компания таъсисчилари - Автомобил Транспорти Агентлиги (51%) ва Миллий Банк (49%). "Янги компания учун халқаро йўловчилар ташиш бўйича барча талабларга жавоб берадиган автобуслар харид қилинади. Ҳозирги вақтда Хитой, Жанубий Корея ва Германия компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда...

  • 22:28Шавкат Мирзиё КГБнинг вориси бўлган МХХга КГБ-сифат ном берди - Давлат Хавфсизлик Хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёнинг бугунги фармонига кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг номи Давлат Хавфсизлик Хизмати деб ўзгартирилди. Аммо, Фармонда бу ташкилот гўёки янги ном билан қайта ташкил этилиши айтилган. Қаранг, дунё тарихига мудҳиш жаллодлар ташкилоти сифатида умрбод қоладиган КГБ (Комитет Государственно Безопасности – Давлат Хавфсизлик Комитети - ДХК) Ўзбекистонда тугамаганини кўрсатиш учун Шавкат Мирзиё унинг Ўзбекистондаги ворисини “Давлат Хавфсизлик Хизмати&rdq...

  • 21:44ЕИ махсус элчиси Петер Буриан Тошкент келди ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳам учрашди

    Бугун, 14 март куни Ўзбекисонга келган Европа Иттифоқининг махсус вакили, элчи Петер Буриан бошчлигидаги делегация Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари, айни замонда "Бирлик" Партияси Бош котиби Васила Иноят элчидан Ўзбекистон ҳукумати олдида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ягона сиёсий мухолифат, яъни “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масаласини кўтаришини, фуқаролик жамият...

  • 20:44Шавкат Мирзиёнинг ўзбек халқига хиёнати: Тожикистонга 2 баравар арзон нархда газ етказиб берилади

    Шу йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Тожикистонга қилган давлат ташрифи давомида Тожикистонга табиий газ экспорт қилиши бўйича икки томонлама шартнома имзоланган. Унга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга умумий қиймати 15,1 миллион АҚШ доллар бўлган тахминан 126 миллон кубометр табиий газ экспорт қилади, ушбу экспорт бўйича Ўзбекистон Тожикистонга ҳар 1000 кубометр табиий газни 120 АҚШ долларида сотиши белгиланган. Мазкур нархнинг жаҳон бозори нархидан икки ...

13 March 2018
  • 22:39“Ҳаракат”: Тошкентга Толибон вакиллари келмаслиги мумкинлигини эшитиб, Толибонга мурожаат қиламиз

    Бир муддат аввал оммавий ахборот воситаларида Тошкентда Афғонистондаги муаммолар бўйича чақирилаётган халқаро конференцияга “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳам чақирилгани ва уларнинг иштироки ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Аммо маълум бўлишича, уларнинг иштироки гумон остида қолмоқда экан. Анжуманда ҳозиргача АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан ва ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини иштироки тасдиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Ахборот хизма...

  • 21:49Ислом Карим замонининг амалдори Бахтиёр Ҳамид яна фаолиятга қайтди

    Ислом Карим томонидан бадном қилинган 72 ёшли Бахтиёр Ҳамид Ўзбекистон Банклари ассоциацияси бош директори этиб тайинланди. Бу лавозимда у 2005 йилнинг август ойидан буён Сайдулло Абдулла ўтирганди. Ўз вақтида мамлакат Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири, макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Қашқадарё вилоят ҳокими, Ипотекабанк бошқаруви Раиси бўлган бу одам марҳум Ислом Карим томонидан бадном этилганди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, режим аравасидан туширилганди. Шавкат...

  • 21:11Оролнинг эски муаммоси ҳақида янги ташаббус: Нурсултон Назарбой ва Шавкат Мирзиё 21 асрнинг Остап Бендерлари бўлишмоқчими?

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари Орол Денгизини қайта тиклашга қаратилган ташаббусни биргаликда амалга оширишни режалаштирмоқда. Айни шу мақсадда¸ икки давлат олимлари беш йиллик махсус дастур ишлаб чиқиб, унга халқаро мутахассисларни ҳам чорлашни мақсад қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати Орал Отаниëзва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Йерик Утембайга асосаланиб айтишича, Марказий Осиë раҳбарларининг 15 март куни Остонада ўтадиган олий даражали учрашувида ҳам Орол Денги...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону