14 March 2018
22:28 - Шавкат Мирзиё КГБнинг вориси бўлган МХХга КГБ-сифат ном берди - Давлат Хавфсизлик Хизмати

Президент Шавкат Мирзиёнинг бугунги фармонига кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг номи Давлат Хавфсизлик Хизмати деб ўзгартирилди. Аммо, Фармонда бу ташкилот гўёки янги ном билан қайта ташкил этилиши айтилган.

Қаранг, дунё тарихига мудҳиш жаллодлар ташкилоти сифатида умрбод қоладиган КГБ (Комитет Государственно Безопасности – Давлат Хавфсизлик Комитети - ДХК) Ўзбекистонда тугамаганини кўрсатиш учун Шавкат Мирзиё унинг Ўзбекистондаги ворисини “Давлат Хавфсизлик Хизмати” (ДХХ) деб атабди. Бу жаллодлар ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш билан шуғулланар эмиш.

Аслида, унинг асосий вазифаси - Ўзбекистонда ҳаромий Ислом Карим Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан яратилган тожиклар режимини ҳимоя қилиш билан шуғулланиш бўлади.