15 March 2018
23:16 - Масхарабоз журналист Бобомурод Абдулла “Усмон Ҳақназаров” эканини тан олибди, аммо муҳим бўлгани, ЎЗБЕК миллати мавжуд тожиклар режимни ағдариши кераклигидир

“Мен 2003-05 йилларда Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида “Эрк” Партияси Бош котиби Отаназар Ориповнинг фактлари асосида Ўзбекистонда “клан”лар ҳақидаги мақолаларни Центр.Азия сайтига ёзиб юборганман. Сўнг бу мақола “Бирлик”нинг сайтида ҳам чоп қилинган. Шу йўсинда икки йил давомида 10 дан ортиқ мақолаларни шу тахаллус билан асосан ана шу сайтларда чоп қилдим” деди 15 март кунги суд мажлисида журналист Бобомурод Абдулла.

Ўтган суд мажлисида журналистларнинг адвокатлари унга нисбатан дастлабки терговлар давомида қийноқлар қўлланилгани хусусида судга шикоят қилган ва суд шу асосда тиббий экспертиза тайинлаганди. Суд тиббиёт экспетизасининг бугунги судда эълон қилинган хулосаларига кўра, журналистга нисбатан қийноқ қўлланилгани ўз исботини топмаган.

Судья Зафар Нурсматов суд мажлиси давомида қатор давлатларнинг дипломатик корпуслари журналист Бобомурод Абдуллани сўзсиз ва шартларсиз озод қилишни сўраб хатлар юборганини, аммо бу қонунга мос эмаслигини айтди. Давлат айбловчиси Илҳом Қобул 1,5 соат давомида айблов хулосасини қисқартирилган шаклда ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Бобомурод Абдулла ва унинг жиноий шериклари деб қаралаётган шахслар Ўзбекистон Репсбуликасининг амалдаги режимини эгаллаб олиш, унга “Жатва” жиноий гуруҳи орқали қуролли тўнтаришлар содир этишга ҳаракат қилгани хусусида айтди.

Айблов хулосасига кўра, жиноий шериклар Истанбулда истиқомат қилувчи 53-54 лақабли Салой Мадамин иштирокида давлат тўнтариши ва ҳокимятни куч билан эгаллаш учун 75 миллион АҚШ доллари миқдорида лойиҳа қилишган.

Масхарабоз журналист Бобомурод Абдулланинг гапларига баъзи таҳлиллар бериш керак, дейди мухбиримиз.

Усмон Ҳақназаров исмли биттасининг рус тилидагии мақоласи биринчи бўлиб, ростдан ҳам, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг сайтида ва “Ҳаракат” журналида қоғозда ҳам эълон қилинган, аммо у мақола “Политические сплетни”, яъни “Сиёсий ғийбатлар” рукни орстида эълон қилинган. Чунки, у ерда сиёсий ғийбатлардан бошқа нарса йўқ эди. Қолаверса, рус тилида ёзилган ўша мақоланингу муаллифи Бобомурод Абдулла эканлигига ишониш қийин. Отаназар Орипов бу ва бошқа мақоллар учун фактлар берганига эса, аҳмоқ ҳам ишонмайди. Чунки, у сиёсий саводсиз одамдан ҳеч қандай жиддий фикр ҳам кутиш мумкин эмас.

Давлат айбловчиси Илҳом Қобулнинг ғийбатдан қолишмайдиган айблов хулосаси ҳақида бир нарсагина дейиш мумкин. Ўзбек миллати миллат сифатини ҳам йўқотганидан фойдаланиб Ўзбекистонда яратилган тожикларнинг “Ислом Карим – Шавкат Мирзиё” режимини ағдариш учун катта пулни кераги ҳам йўқ. Бу режимни кимнингдир доллари ёрдамида эмас, кўзи очилган ЎЗБЕК миллатинингн ўзи ағдариши ЖУДА муҳимдир. Демак, асосий вазифа – Ўзбекларни қайтадан миллат қилиш бўлиши керак.