13 March 2018
21:49 - Ислом Карим замонининг амалдори Бахтиёр Ҳамид яна фаолиятга қайтди
Ислом Карим томонидан бадном қилинган 72 ёшли Бахтиёр Ҳамид Ўзбекистон Банклари ассоциацияси бош директори этиб тайинланди. Бу лавозимда у 2005 йилнинг август ойидан буён Сайдулло Абдулла ўтирганди.

Ўз вақтида мамлакат Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири, макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Қашқадарё вилоят ҳокими, Ипотекабанк бошқаруви Раиси бўлган бу одам марҳум Ислом Карим томонидан бадном этилганди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, режим аравасидан туширилганди. Шавкат Мирзиё эса оқпадарлик қилиб, уни амалга қайтармоқда.

Қизиқ, Бахтиёр Ҳамид га қарши қўзғатилган жиноят ишлари нима бўлади? Наҳотки, Шавкат Мирзиё мухолифатчиларга қарши қўзғатилган жиноий ишларни ҳам бекор қилмоқчи?