13 March 2018
22:39 - “Ҳаракат”: Тошкентга Толибон вакиллари келмаслиги мумкинлигини эшитиб, Толибонга мурожаат қиламиз
Бир муддат аввал оммавий ахборот воситаларида Тошкентда Афғонистондаги муаммолар бўйича чақирилаётган халқаро конференцияга “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳам чақирилгани ва уларнинг иштироки ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Аммо маълум бўлишича, уларнинг иштироки гумон остида қолмоқда экан. Анжуманда ҳозиргача АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан ва ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини иштироки тасдиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Ахборот хизмат 12 март кунигача бўлган ҳолат бўйича хабар берди.

Вазирлик сайтида “Reuters” агентлиги мухбирининг саволига жавоб эълон қилинган бўлиб, унда кутилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон ва Афғонистон давлат раҳбарлари, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан, ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини, Афғонистон бўйича БМТнинг махсус вакили Тадамичи Ямамото иштироки дипломатик алоқалар орқали тасдиқлангани билдирилган.

Шунингдек, Тошкент конференциясида Россия, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинди.

Аслида, дейди мухбиримиз, Тошкентдаги йиғилишга “Толибон” вакиллари келиши мумкинлигига фақат аҳмоқлар ишониши мумкин эди. Яна, ким билади, машҳур Остап Бендер ҳақидаги китобларни ўқиб чиққан толибончилар Тошкентда йиғиладиганларни аҳмоқ қилиш учун ўзларининг Остап Бендерларини юборишни режалаштирган бўлсалар, кейин ундан воз кечмадилармикан? Шундай бўлса керак.

Эй, толибончилар, ўз режангиздан воз кечманг, Тошкентда йиғиладиганларнинг шармандасини чиқаришда бизга ёрдамчи бўлинг ва битта саллали, аммо яланғоч одамингизни Тошкентга юборинг.