14 March 2018
23:04 - Миграиця сиёсати борасида “Бирлик”нинг ғоялари амалга ошмоқда, аммо унинг давлат даражасидаги муҳим таклифлари эътиборсиз қолдирилмоқда
Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларини халқаро автобусда ташишни ташкил этиш бўйича махсус компания ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари тез орада Тошкент - Новгород автобус қатновини йўлга қўяди. Компания таъсисчилари - Автомобил Транспорти Агентлиги (51%) ва Миллий Банк (49%).

"Янги компания учун халқаро йўловчилар ташиш бўйича барча талабларга жавоб берадиган автобуслар харид қилинади. Ҳозирги вақтда Хитой, Жанубий Корея ва Германия компаниялари билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Биринчи навбатда 100 автобус харид қилиш режалаштирилган. Кейинчалик талабдан келиб чиққан ҳолда автобус парки кўпайтирилади", — деб таъкидлади агентлик бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳоб.

“Спутник” нашрига кўра, техник ускуналар паркини янада кенгайтириш мақсадида молиялаштириш давлат кафолати остида хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, компания Миллий Банкдан 20 миллион долларлик имтиёзли кредит олади.

Эслатиб ўтиш керакки, “Бирлик” 20 йилдан бери Ўзбекистон ғариб аҳволда бўлгани сабабли бери чет элларда ишлашга мажбур бўладиган ўзбекларга давлат ёрдам бериши кераклигинги, бу каби масалалар билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик тузиш шартлигини айтиб келмоқда. Яқинда вазирлик бўлмаса ҳам, шу каби масалалар билан шуғулланадиган Агентлик тузилган эди. Мана энди ўзбек мардикорларини чет эллага ташийдиган автобус компанияиси яратилармиш.

Бу – кичкина бўлса ҳам, мақтовга арзийдиган иш. Аммо, ҳукуматнинг асосий вазифаси – Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш бўлиши керак. Бунинг учун Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўткази шшарт. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими бундай ислоҳотларни ўйлаётгани ҳам йўқ. Унинг асосий мақсади – Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ҳозирги ғариб аҳволдан чиқармаслик, ўзбекларни дунё миқёсидаги мардикорлар тўдасига айлантириш.