Кундалик хабарлар - 23 February 2019
- 17:27Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш семинари ўтказилибди, демократиясиз коррупция ва порахўрликни камайтиб бўлмаслигини ҳеч ким билмайдими?
ЎзАнинг ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган қисқа хабарида А.Авлоний номидаги Халқ Таълими Тизими Раҳбар ва Мутахассис Ходимларини Қайта Тайёрлаш ва Малакасини Ошириш Институтида “Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш, педагог ва ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда юридик хизмат ходимлари роли” мавзусида семинар ташкил этилгани билдирилган. Бу семинарда Халқ Таълими Вазирлиги, Бош Прокуратура, Адлия Вазирликларининг масъул ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар...
- 07:18Ўзбекистон “Бизнес юритиш” йиллик рейтинги рўйхатида кескин юксалди, лекин биздан орқада фақат Тожикистон ва Осиё-Африка давлатлари бор, чунки, аҳволимиз аслида дабдала
Жаҳон Банки қандайдир ёрдамчилари билан биргаликда 16-чи марта 190 давлатни ўз ичига олган “Бизнес юритиш - 2019” (Doing Business - 2019) йиллик рейтинглар рўйхатини эълон қилди. Бошқаларни қўйиб туринг, аммо Ўзбекистонимиз ўтган йилги 146-чи ўриндан бу йил 76-чи ўринга чиққани мисли кўрилмаган сакрашдек кўринади. Аммо, рўйхатни яхшилаб кўрсангиз, хафсалангиз пир бўлади. Чунки, бу рўйхатдага қуйидаги давлатларнинг ўрнига қаранг: 1. Янги Зеландия 2. Сингапур 3. Дания 6. Грузия 8. АҚШ ...
- 20:17Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё солиқ системасини такомиллаштирмоқчи. “Ҳаракат”: Авваламбор тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ШАРТ!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё бугун, 22 февралда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказганини олқишлаб хабар тарқатмоқдалар. Аммо, йиғилишда кимлар борлиги, улар нимлар дегани мутлақо тилга олинмайди. Бу йиғилишда Шавкат Миризиё солиқ сиёсатидаги мавжуд камчиликларни с...
- 07:19“Сохта ақллилик кўрсатиш вақти эмас” деган рус журналисти Георгий Бовт, “Ҳаракат” билан ҳамфикрлигини кўрсатди
Тўғридан-тўғри мухолифатчилик қилмаса ҳам, демократик мухолифатчиларга яқинлиги билан танилган Россиядаги Gazeta.ru Интернет сайтининг мухбири Георгий Бовт шу кунларда “Сохта ақллилик кўрсатиш вақти эмас” (Не время умничать) номли мақоласини эълон қилди. Уни ўқисангиз, Георгий Бовт бизнинг “Ҳаракат” билан ҳамфикрлигини дарҳол кўрасиз. Мақола шундай бошланади: “Россиядан ақл оқмоқда. Кўп ўтмай, ҳамма ақл оқиб кетадиганга ўхшайди. Кўриб турибсизки, атрофимизда саводс...
- 21:13Деҳқонлар ва ишчилар олдига фойдасиз чиқишларини тўхтатган Шавкат Мирзиё турли соҳаларни ривожлантириш мақсадида фойдасиз йиғилишлар ўтказиб ётибди. Нима қилиш керак?
Кеча, 21 февралда Шавкат Мирзиё электр энергетикаси тармоғида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказиб, инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича оламшумул маслаҳатлар ва топшириқлар берганди. Бугун у нефть-газ ҳамда кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида тожиклар ре...
- 20:05Нурсултон Назарбой ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилди, ҳукумат дарҳол истеъфога кетди
2-3 соат аввал Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳукумат яхши ишламаётганини урғулаб, уни истеъфога кетишга чақирди. Бир соат ҳам ўтмасдан ҳукумат истеъфога кетишга рухсат сўради, Нурсултон Назарбой истеъфони қабул қилди. Диктаторлик давлатида бундай воқеанинг юз беришига ҳайрон қолишнинг ҳам кераги йўқ. Нурсултон Назарбой дарҳол Фармон эълон қилди ва жорийдаги Бош вазир Асқар Маминни Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлади. Қолган вазирлар ҳам янги ҳукумат тайинлангунч...
- 16:01Навбатдаги масхарабозлик ёки цирк ўйини: Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқлари анжумани бошланганмиш
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги бироз аввал Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқлари анжумани бошланганини эълон қилди. Бу йиғилишда Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш, минтақани яхши қўшничилик зонасига айлантириш, Афғонистондаги вазиятга ижобий ечим топиш масалалари кўриб чиқилиши ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид бир қатор ҳужжатларни имзолаш кутилаётган экан. Қизиқ, нимага бу йиғ...
- 08:13Туркия Президенти Эродўғанга иккита зарба, биттаси Европа Парламентидан, иккинчиси Туркия бизнесменларидан
Кеча, 20 февраль куни Европа Парламентининг Ташқи Алоқалар Комитети - Европа Иттифоқи билан Туркия ўртасида узоқ йиллардан бери олиб борилаётган Туркияни ЕИга аъзо қилиб олиш бўйича музокараларни тўхтатиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Ташқи Алоқалар Комитетининг 47 аъзоси бу таклифни маъқуллаб овоз берибди, 7 аъзо қарши бўлган. Табиий, энди бу таклиф Европа Парламентининг умумий мажлисида ҳам кўрилиши керак. Буни гапиришга ҳам ҳожат йўқ, чунки ҳамма биладики, Туркия НАТО аъзоси бўлса ҳам Ро...
- 14:05Ўзбекистон ички қарзини 60,9 млрд сўмга оширди, яъни шунча пуллик қимматли қоғозларни сотишга чиқарди
Ўзбекистон Марказий Банки жорий йилнинг 19 февраль куни Молия Вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 60,9 млрд. сўмлик 60 минг дона давлат қимматли қоғозларини, яъни облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилганини билдирди. Бу хабарга ҳеч ким бермаган таҳлилни биз берамиз. Демак, Ўзбекистон ички қарзини яна 60,9 млрд сўмга орттирибди. Долларнинг бугунги курсидан келиб чиқсак, ...
- 07:50Глава Счетной палаты России Алексей Кудрин: Любые новые санкции «могут вызвать шок» у российской экономики
Глава Счетной палаты России Алексей Кудрин считает, что любые новые санкции могут вызвать шок у российской экономики, а предпринимателям придется снова адаптироваться. «Предпринимательство - оно тем и отличается, что ищет свои новые пути решения. Поэтому действительно адаптировались к прошлым санкциям, но, к сожалению, любые новые санкции вызовут новые шоки и потребность новой адаптации. И они могут быть жестче, чем то, что есть сейчас», - цитирует господина Кудрина «Интерфакс...