21 February 2019
20:05 - Нурсултон Назарбой ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилди, ҳукумат дарҳол истеъфога кетди
2-3 соат аввал Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳукумат яхши ишламаётганини урғулаб, уни истеъфога кетишга чақирди. Бир соат ҳам ўтмасдан ҳукумат истеъфога кетишга рухсат сўради, Нурсултон Назарбой истеъфони қабул қилди. Диктаторлик давлатида бундай воқеанинг юз беришига ҳайрон қолишнинг ҳам кераги йўқ.

Нурсултон Назарбой дарҳол Фармон эълон қилди ва жорийдаги Бош вазир Асқар Маминни Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлади. Қолган вазирлар ҳам янги ҳукумат тайинлангунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришлари кераклиги Фармонда айтилган.

Эслатиш керакки, Қозоғистонда аҳолининг ўртача ойлиги 2014 йили Ғарб Россияга қарши киритган санкциялардан кейин сал кам 2 бараварга, яъни 700 доллардан 450 долларгача тушиб кетган бўлса ҳам, сўнги йилларда, яъни жорийдаги ҳукумат даврида, аввалги нуқтага сал кам чиқиб бўлган эди. Нурсултон Назарбойни нима жин урганини тушуниш қийин.