20 February 2019
14:05 - Ўзбекистон ички қарзини 60,9 млрд сўмга оширди, яъни шунча пуллик қимматли қоғозларни сотишга чиқарди

Ўзбекистон Марказий Банки жорий йилнинг 19 февраль куни Молия Вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 60,9 млрд. сўмлик 60 минг дона давлат қимматли қоғозларини, яъни облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилганини билдирди.

Бу хабарга ҳеч ким бермаган таҳлилни биз берамиз.

Демак, Ўзбекистон ички қарзини яна 60,9 млрд сўмга орттирибди. Долларнинг бугунги курсидан келиб чиқсак, бу тахминан 7,3 млн доллардир. Бизда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 35 млрд доллар атрофида, Давлат Бюджети эса, 8 млрд доллар атрофида эканлигидан келиб чиқсак, ички қарзнинг 7,3 млн долларга ортиши айтиб ўтиришга ҳам арзимайдиган нарса. Чунки, бу – Давлат Бюджетинингн тахминан 0,1 фоизидир.