21 February 2019
16:01 - Навбатдаги масхарабозлик ёки цирк ўйини: Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқлари анжумани бошланганмиш
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги бироз аввал Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқлари анжумани бошланганини эълон қилди. Бу йиғилишда Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш, минтақани яхши қўшничилик зонасига айлантириш, Афғонистондаги вазиятга ижобий ечим топиш масалалари кўриб чиқилиши ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид бир қатор ҳужжатларни имзолаш кутилаётган экан.

Қизиқ, нимага бу йиғилишда АҚШ тарафидан “Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари” деб аталадиган 13 давлатдан 7 тасининг вакили қатншамоқда, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод бор ёки йўқлиги эса, умуман тилга олинмаган? Аммо, расмда АҚШ қуролли кучларининг исми айтилмаган юқори даражали вакили турибди.

Бундан ҳам муҳими, бу йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг дунё тарафидан террористик деб баҳоланаётган “Толибон” билан музокаралар ўтказиш ва Афғонистонда тинчликни тиклаш масаласи ҳам муҳокама қилинадими? Қилинса, бу йиғилишни масхабарбозлик деб баҳолаш ҳам хато бўларди, чунки, энг тўғри баҳо – бу йиғилиш навбатдаги цирк ўйини эканлигини тан олишдир.