Кундалик хабарлар - 27 February 2019

  • 00:26Қозоғистоннинг янги ҳукумати тўла тайинланди, янги вазирлар қасамёд қилдилар

    Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳукумат яхши ишламаётганини урғулаб, 21 февралда уни истеъфога кетишга чақиргани, бир соат ҳам ўтмасдан ҳукумат истеъфога кетишга рухсат сўрагани, Нурсултон Назарбой истеъфони қабул қилиб, махсус Фармон билан жорийдаги Бош вазир Асқар Маминни Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинганини ўша куниёқ хабар қилган эдик. Бошқа вазирлар ҳам янги ҳукумат тайинлангунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришлари кераклиги Фармонда айтилганди. Ора...

26 February 2019
25 February 2019
  • 19:12Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 26 февралда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг қиймати яна юксалишга бошлабди

    Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 26 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 8403,19 сўм (8392,20 сўм) 1 ЕВРО – 9530,06 (9473,11) 1 Россия рубли &nd...

  • 01:20Ўзбек миллатининг бош сотқини Марат Зоҳидов 79 ёшида Германияда итдек ўлибди

    1940 йили туғилгани айтилаётган Марат Зоҳидов ўзига ўхшаш ифлос Теша Зоҳидовнинг ўғли эди. Теша Зоҳидов академик бўлиб олгандан кейин ҳам унинг атрофида катта жанжаллар бўлган, ўшанда Марат Зоҳидов Тошкент Давлат университетидаги ишидан кетиб, отасининг ўртоғи академик Восил Қобулов директорлик қиладиган Фанлар Академиясининг Кибернетика Институтида жон сақлаган эди. Кейин у ТошДУга қайтган ва бу Университетдаги Коммунистик Партиянинг бошланғич ташкилоти котиби бўлиб олган эди. Аммо, унинг ҳа...

24 February 2019
  • 21:35“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг собиқ фаоли, профессор Ботир Норбой оламдан ўтди

    Бугун, 24 февраль куни филология фанлари доктори, профессор Ботир Норбой Тошкентда 72 ёшида оламдан ўтди. Олимнинг жанозаси соат 15 да "Оқтепа" масжидида ўқилди ва у шу ерда тупроққа берилди. Ботир Норбой “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг оёққа туришида, уни парчалаш учун ҳаромий Ислом Каримнинг хизматига ўтган Салой Мадамин раҳбарлигидаги гуруҳга қарши курашишда мисли кўрилмаган қаҳрамонликлар кўрсатган, ҳар доим “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ёнида турган инсон эди. &ldq...

  • 15:23Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлди, 2,5 йилдан бери Президент, аммо бечора Ўзбекистон ҳалигача Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо эмас

    Ўзбекистон Жаҳон Совдо Ташкилотига (ЖСТ) тезроқ аъзо бўлиши кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси – “Ҳаракат “ Агентлиги 20 йилдан бери айтиб келмоқда. Айнана 20 йил аввал Қозоғистон бу ташкилотга аъзо бўлган эди. Шавкат Мирзиё ноқонуний равишда президентлик курсисисни эгалаб олганидан бери мамлактимизнинг халқаро саҳнадаги ролини мустаҳкамлаш ҳақида гапиради, аммо ҳалигача Ўзбекистон Жаҳон Совдо Ташкилотига аъзо эмас. Нимага? Нимага бўларди, Ўз...

  • 07:11Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келгандан кейин ҳеч нарcа ўзгармади: Россияда мардикорлик қилаётганлар ичида ўзбекистонликлар ҳали ҳам биринчи ўринда

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз, Россия Статистика Қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар беришларича, ўтган йили Россияга бошқа мамлакатлардан миграция оқими 2005 йилдан бери минимумга тушибди ва 124,9 минг киши бўлибди. 2017 йил билан таққослаганда миграция 41 фоизга ёки 87 минг кишига камайибди. Биз учун муҳим бўлагани, Россияда ишлаётган мигрантлар сони бўйича ҳали ҳам Ўзбекистонимиз етакчилик қилаётганидир. Россия Ич...