Кундалик хабарлар - 22 May 2014

  • 00:12Нималар бўляпти: Ўзбекистонда ҳатто лўлилар ҳам “Ҳизбут-таҳрир” тармоғини тузибди

    Мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот органлари лўли жамоалари ичидаги яширин Ҳизбут-Таҳрир тармоғини фош этибди. Маълуимотларга кўра, лўлибошилар мамлакатимиз жанубида маҳаллий лўлиларни ҳам ўз сафларига қўшиб ва тиланчилик йўли билан 5 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғиб, бу маблағни ўз эътиқодлари йўлида сарфламоқчи бўлибди. Лўли-ҳизбутчилар лидери деб айтилаётган Раҳим Ҳайдаров ҳибсга олинган ва у дастлабки сўровлар жараёнида яширин йиғинлар ўтказиб, араб мамлакатларидаги жангари гуруҳларни молия...

21 May 2014
  • 21:53Ўзбекистонда ўрис бизнесмени ҳибсга олинди, бунда Кремлнинг розилиги олинган шекилли

    Ўзбекистондаги бир қатор норacмий нашрлар Россиянинг Ғарбий Урал машинасозлик концерни президенти Александр Поздеевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилди. У гўё ўз ширкатининг Ўзбекистонда олиб бораётган лойиҳалари бўйича шартномалар нархини сунъий равишда оширган. Поздеев бошлиқ ширкат Ўзбекистонда умумий қиймати 200 миллион долларга тенг лойиҳалар реализацияси билан шуғулланмоқда эди. Поздеев Ўзбекистон Репсбуликаси Бош прокуратурасига Д...

  • 21:28Чудеса шанхайского саммит глав государств и правительств по мерам доверия в Азии

    Саммит глав государств и правительств по мерам доверия в Азии, состоявшийся в Шанхае, продемонстрировал чудеса дипломатии. В итоговой декларации, подписанной 26 странами, нет ни одного упоминания о самой животрепещущей теме - военном конфликте на Украине. В проекте декларации он был, поясняют в российском МИДе. Но в аморфной формулировке, не отражающей, по мнению Москвы, «всего ужаса и кошмара», который сейчас творится на юго-востоке страны. В среду в китайском Шанхае завершил работу четверты...

  • 20:52Самарқадликлар банан етиштиришни ўзлаштирди, бунинг фойдаси борми?

    Самарқанд вилоятининг Челак туманида истиқомат қилувчи Ўктам Турсунов ўз томорқасида 5 йилдан бери банан экиб, илк ҳосилни олди. Ўзбекистонда қимматбаҳо ҳисобланган бу маҳсулот турининг тўла маҳаллийлаштирилгани ҳақида 12uz.com нашри хабар бермоқда. Агентликка кўра, Ўктам Турсуновдан ўрнак олиб, яна 10 нафар оила ҳовлисига ана шу дарахтдан эккан. Агар бананни систематик равишда етказиш, иқлимга мослаштириш ва ҳосилдорлигини ошириш йўлга қўйилса, ўзбекистонликларнинг дастурхони фойдали мева би...

  • 20:17Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари хизмат жойида мобиль алоқадан фойдалана олмайди

    “Озодлик” радиоси хабарига кўра, ҳарбийлар¸ милиция¸ прокуратура ва МХХ ходимлари хизмат жойида, иш пайтида мобиль алоқадан фойдалана олмайди. Қуролли кучлар¸ ички ишлар¸ прокуратура¸ миллий хавфсизлик ва солиқ идоралари хизматчилари ички низомга кўра¸ мобил телефонини назорат-ўтказиш хонасида қолдириб чиқади. “Ҳаракат” манбаларига кўра, бу амалиёт махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборотларнинг ташқарига чиқишини камайтириш, ходимларнинг ташқи олам билан мулоқотини ...

  • 19:47Ҳусни Муборакдан Ислом Каримгача: Биринчиси қамалди, иккинчисига ўрнак бўлиши керак

    Оммавий ахборот воситалрига кўра, Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак порахўрлик иши юзасидан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари у 21 миллион миср фунти (3 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши ҳам керак. Бугун Қоҳира жиноий суди 85 яшар собиқ президентга нисбатан шундай қарорга келаркан, собиқ президент умрининг хотимасини шу тариқа қонунлаштирди. Албатта, Миср президенти ўз вақтида мамлакат учун яхши ишлар ҳам қилган, аммо унинг авторитар сиёсати охир-оқибат ўзини...

  • 15:12Тиниб-тинчимас Нурсултон Назарбой “Осиёда Алоқалар ва Ишонч Кенгаши” ташкилотини “Осиёда Хавфсизлик ва Тараққиёт Ташкилоти”га айлантирмоқчи

    Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан тузилган “Осиёда Алоқалар ва Ишонч Кенгаши” (ОАИК) ташкилотининг тўртинчи саммити бугун Шанхайда ўз ишини бошлади. У ерда нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти бу ташкилотни “Осиёда Хавфсизлик ва Тараққиёт Ташкилоти”га (ОХТТ) айлантиришни таклиф қилар экан, шундай қилинса, ОХТТ - Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) яхши маънода конкуренти бўлишини таъкидлабди. Бу ҳақда хабар берган Казинформ агентлиги бугун Шанхайдаги ...

20 May 2014
  • 23:20Қозоғистон фақат Афғонистонга эмас, Россияга ҳам гуманитар ёрдам бермоқда, Ўзбекистонга қачон ёрдам берилади?

    Казинформ агентлиги Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб билдиришича, бу вазирлик бу йил Афғонистонга гуманитар ёрдам сифатида 1 млн 917 минг долларлик озиқ-овқат юбормоқчи. Айни замонда, дейилади хабарда, Президент Нурсултон Назарбойнинг топшириғи билан Россиянинг Узоқшарқ федерал округида катта сув тошқинларидан зарар кўрган жойладан бирида 240 кишилик болалар боғчаси қуриб бериш учун 379,3 млн тенге ажратилган. Бу 2 млн доллардан бироз катта пулдир. Қозоғ...

  • 22:18Хитой раҳбари Ислом Каримни хўжа кўрсинга қабул қилди

    20-21 май кунлари Пекинда тўла номини ўзбекчасига “Осиёда Ўзаро Алоқалар ва Ишонч Меъёрлари” (ОАИ) ёки қисқароқ қилиб “Осиёда Алоқалар ва Ишонч” (ОАИ) деб атаса бўладиган ташкилотининг тўртинчи саммитида иштирок этиш учун кеча бу ерга келган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бугун Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин тарафидан қабул қилинди. ЎзАнинг хабарида икки мамлакат ўртасидагаи алоқаларга оид жуда кўп рақамлар келтирилса ҳам, бугун икки лидер нима ҳақида гапла...

19 May 2014
  • 22:45Қамоқхоналардаги маҳкумлар яқинлари билан учраштирилмаяпти

    Шу йилнинг 20 апрелидан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳкумлар ўз яқинлари билан учраштирилмаяпти, маҳкумлар яқинларининг передачаларини ололмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги колонияларда гўё “маҳкумлар билан учрашув хоналарини таъмирлаш” баҳонасидаги ислоҳот бунга тўсқинлик қилмоқда эмиш. Албатта, 60 дан ортиқ колонияларда бир вақтнинг ўзида “таъмирлаш”нинг бошланиши ортида Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг сирли буйруғи бор,...