Кундалик хабарлар - 15 May 2014

  • 19:24Пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилди

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг терроризмни молиялашни таъқиқлашга оид амалий чора-тадбирлари ҳақидаги 2528-сонли буйруғи асосида пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади. Бош прокурор буйруғида хориждан пул жўнатувчи шахснинг Ўзбекистондаги минимал маош миқдори 25 бараваригача (2 402 625 сўм) бўлган маблағини мижоз ортиқча ҳужжатларсиз олиши мумкин. Аксинча, пул жўнатувчининг шахсига оид ҳужжати нусхаси, яшаш манзили ва туғилган санаси ҳақидаги маълумотлар талаб қилинади. ...

  • 17:39Жиззахда одамлар оммавий заҳарланибди, бизга нима?

    “Озодлик” радиоси хабарига кўра, Жиззах шаҳридаги PRIM ресторанида овқатланган 100 дан ортиқ одам Республикаси Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Жиззах вилояти филиалига ётқизилди. Муддати ўтган майонездан заҳарланганланинг сони қарийб 200 киши бўлиб, бошқа хўрандалар нисбатан енгил заҳарланишган. Ҳозирда ресторан санитария эпидимология маркази ва прокуратура томонидан ёпилган. Энг замонавий ресторанлардан бири ҳисобланган бу ошхона маъмурияти устидан жиноят иши қўзғатилиб, т...

  • 16:51Афғонистонда президент сайловларининг иккинчи тури: 14 июнда Абдулла Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани беллашади. Ўзбекистондаги сайловларни эслаш керакмасми?

    Афғонистонда 5 апрелда ўтказилган президент сайловлари биринчи турининг узил-кесил натижалари бугун эълон қилинди, дейилдаи жаҳон ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарларда. Абдулла Абдуллоҳ (расмда) 45,0 фоиз овоз билан биринчи ўринда, афғонистонлик ўзбекларнинг лидери Абдурашид Дўстим томонидан ҳам қўллаб-қувватланган Ашраф Ғани 31,6 фоиз овоз билан иккинчи ўринда. Бу икки номзод 14 июнга белгиланган иккинчи турда беллашадилар. Уларнинг биринчи турда олган овозлари ўртасида фарқ жу...

  • 15:18Муфтийнинг қариндошлари ўғри чиқди, фатвони ким беради? (“Эзгулик” жамиятининнг пресс-релизи, №14, 14.05.2014)

    2011 йилнинг 11 апрель куни кечаси соат 23:00 ларда фуқаро Шакарбой Нурматовнинг Пайариқ тумани Дўстлик ҚФЙга қарашли “Ўғриқул” қишлоғидаги дала шийпони олдида 5 нафар жиноятчи уни ўласи қилиб калтаклаб, деразаларни тошбўрон қилганларида хотини икки набираси билан уй бурчагида зўрға жон сақлаган. Мазкур жиноий гуруҳ томонидан Ш.Нурматовнинг 207 бош қўй, қўзи ва эчкилари юк машиналарига ортиб олиб кетилган. Кўкрак қафаси, қорин олд тўқималари қаттиқ шикастланган, пастки жағи уч жойи ва қўл тир...

14 May 2014
  • 23:06Туркия йиғламоқда, кондаги портлаш натижасида 274 киши ҳалок бўлди, қурбонлар сони ортса керак

    Кеча Туркиянинг ғарбий қисмидаги Маниса вилоятида, шахсий ширкатга тегишли бир конда, аввал портлаш бўлди, кейин катта ёнғин чиқди. Ёнғин кондан чиқиш йўлларини тўсиб қўйгани туфайли, юзларча кончи тунеллар ичида қолган. Бугун кечқурунгача 274 кишининг жасади топилди, 500 кишилик қутқарувчи гуруҳлар ҳали ҳам қолганларни қидириш ишларини олиб бормоқдалар. Кечадан бери шу ерда бўлган Энергия ва табиий заҳиралар вазири Танер Юлдузнинг айтишича, конда қолган 24 киши ҳали топилмади. Табиий, уларн...

  • 22:13Тилшунос олим Эргаш Фозилов оламдан ўтди

    Ўзбек тилшунослиги соҳасидаги йирик олим, филология фанлари доктори, академик Эргаш Фозилов 81 ёшида вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Парламент палаталари сипикерлари ва ҳукумат номидан расмий таъзия изҳор этилган олим ўзбек тилининг тарихий ривожи, лексикологияси ва лексикографияси ҳамда грамматикаси бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борган олим эди. У Алишер Навоий асарлари тилини тадқиқ этиб, «Алишер Навоий асарлари т...

  • 21:35Тошкентда НАТОнинг ваколатхонаси очилади

    Оммавий ахборот воситаларига кўра, Шимолий Атлантика ҳарбий альянси (НАТО) 16 май куни Тошкентда ўз ваколатхонасини очади. Очилиш маросимида Альянснинг Бош котиби махсус вакиллари, НАТОга аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари иштирок этишади. “Ҳаракат” агентлиги ўтган йилнинг 8 май кунги хабарларида НАТО ваколатхонасининг 2013 йил 3 июнда Тошкентда очилиши ҳақида айнан альянс структураларига тегишли манбаларга иқтибосан хабар тарқтганди. Аммо, очилиш ма...

  • 20:17Ўзбекитон Хитойга узатаётган газ миқдорини 10 миллард куб метрга етказмоқчи

    Кейинги йилдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати Хитойга сотаётган газ миқдорини 10 миллиард куб метрга етказмоқчи. Бу ҳақда хабар қилган ўрисларнинг РИА-Новости ахборот агентлиги Марказий Осиё - Хитой газ қувурининг янги 3 босқичи қуриб битказилишига урғу берган. Қувурнинг Ўзбекистон ҳудудига тегишли 529 километрлик қисми кейинги йили тўла ишга тушади. Ўзбекистоннинг газ қазиб олиш ҳажми йилига 63-65 миллард куб метрни ташкил этиб, мамлакат Россияга 7,5 миллард куб метр, Хитойга 4 милларддан ортиқ...

  • 19:04Ички ишлар вазирлиги Самарқанддаги футбол фанатлари жанжали бўйича тергов бошлади

    Ўзбекистон Футбол Федерациясида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакиллари Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клублари учрашуви даврида чиққан жанжал ва муштлашув борасида суриштирув ва тергов бошлагани ҳақида маълум қилди. Гарчи томонлар муштлашув даврида қурбон бермаган ва ҳатто жиддий моддий талофат кўрилмаган бўлса-да, воқеа сабаблари хавфсизлик нуқтаи назаридан чуқур ўрганилади. 26 апрелдан бери шов-шуви тинмаётган бу воқеа ҳакамнинг норозилиг...

  • 17:47Ислом Карим Хитойга боради, бу ҳақда хабар Пекиндан келди

    Бугун Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбсари Чэн Гопин Россия ва Марказий Осиёлик журналистлар билан учрашувда шу йилнинг 20-21 май кунлари Пекинда номини ўзбекчасига “Осиёда Ўзаро Алоқалар ва Ишонч Меъёрлари” ёки қисқароқ қилиб “Осиёда Ҳамкорлик ва Ишонч” (русчаси - Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии - СВМДА) деб атаса бўладиган ташкилотининг тўртинчи саммити ўтиши ва унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ҳам иштирок этишини билдирди. Унинг таъкидича, 40 мамлакатнинг президентл...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону