Кундалик хабарлар - 23 May 2014
- 21:50Ургут тумани Солиқ инспекцияси раҳбари қамоққа олинди, порахўрлик билан курашишнинг ягона йўли демократик жамият яратиш эканлигини унутмайлик
Самарқанд вилояти Ургут тумани Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Баҳодир Бойматов порахўрлик айби билан ҳибсга олиниб, Самарқанддаги МХХ ертўласига келтирилган. Собиқ колхоз раисининг эркатойи бўлган Баҳодир маҳаллий тадбиркорлардан биридан пора олаётган пайтда қўлга туширилган. Бойматовлар оиласининг нафақат Ургутда, балки Самарнқадда ҳам ўзига тўқ хонадонлардан бири эканини эътироф этаётган қўшнилар Баҳодирнинг укаси Жамшиднинг ўтган йили аянчли қотиллик қурбони бўлгани, жиноятчиларнинг эса...
20:23Путин Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида нутқ сўзлаб, Ғарб олдида тиз чўкди
Авваламбор эслатиб ўтиш керакки, Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми (ПХИФ) Швецариянинг Давос шаҳрида 1971 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон Иқтисодий Форумига альтернатив сифатида 1997 йили, Россияниннг биринчи Президенти Борис Ельцин замонида яратилган эди. 2005 йилдан бу Форумда Россия Президенти Владимр Путин қатнаша бошлади ва Форумга эътибор кучайди. Аммо, Россия Қримни босиб олганидан кейин Ғарб тарафидан Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли ПХИФга эътибор камайиши аввал...
- 19:00Ўзбекистонда сўнгги бир йилда 45 минг одам инсульт олди, бундан қутилишнинг ягона йўли – тожиклар режимини ағдариш
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига кўра, мамлакатдаги ўлим сабабларининг 64,4 фоизи юрак қон-томир касалликларига тўғри келади. Бугун матбуотда пайдо бўлган хабарда айтилишича, ўтган бир йил давомида ана шу турдаги хасталиклардан бири инсульт (мияга қон қуйилиши)га чалинган 45 минг бемор рўйхатга олинибди. Агар инфаркт ва бошқа юрак ишемик хасталикларини ҳам инобатга олсак, бу кўрсаткич залворли рақамларни намоён этади. Тиббий энциклопедияга кўра, юқоридаги хасталиклар асосан руҳий-аса...
22:35МТС Ўзбекистонга яна қайтадими? Ислом Карим фуҳушасидан воз кечадами?
Ўрисларнинг “РИА Новости" ахборот агентлиги МТС мобиль алоқа операторининг Ўзбекистонга қайтиши деярли ҳал бўлгани ҳақида хабар қилди. “Россиянинг МТС мобил алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатдаги фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида деярли келишиб олди” дейилади агентлик хабарида. Бу ҳақда МТС ширкатини назорат қилувчи «Система» компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенковнинг ўзи Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумда гапириб...
21:48Қирғиз депутатлари Ўзбекистонга сув бермаслик фикрини илгари сурмоқда, бу ёғи нима бўлади?
Қирғизистон парламентининг ёнилғи-энергетика комплекси ва табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича қўмитаси 21 май куни Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилгани ҳақида хабар қилди. Қўмита раиси Кўжўбек Риспаевнинг билдиришича, деярли қирқ кундан бери Ўшга Ўзбекистон газ беришни қайта тиклаш уринишлари самарасиз якунланаётгани депуталларни шунай жиззакилик қилишга мажбур қилган эмиш. “Ҳукуматга тавсияни бердик. Ҳозир бу борада тегишли структуралар иш олиб борая...
- 21:2222 нафар мардикор Қозоғистондан юртимизга қайтарилади
19 майдан бери Олмаотада ноқонуний ишлаётган 22 нафар юртдошимиз миграция хизматининг “Нолегал” деб номланган рейд-тадбирларида ушланган. Олмаота шаҳар полициясига кўра, шаҳарнинг Жетисув туманида ўтказилган тадбирда қурилиш объектларидан бирида қўлга олинган 10 нафар ҳамюртимизнинг ғайриқонуний ишлаётгани, яна 12 нафарнинг маҳаллий қозоқлар томонидан эксплутация қилинаётгани аниқланган. Афтидан, ушланганлар суд ҳукми билан Қозоғистондан депортация қилинади.
- 20:52Ўзбекистонлик уч аёл жинсий қулликдан озод қилинган
Чимкентдаги “Сана Сезим” номли нодавлат ташкилоти раҳбари Хадича Абишеванинг оммавий ахборот воситаларига билдиришича, Чимкент шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик аёл жинсий қулликдан озод этилган. 25-28 ёшлардаги бу юртдошларимиз уч ой аввал Жанубий Қозоғистонга иш излаб келиб, одамфурушларнинг қўлига тушган. Уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва икки ойдан ошиқроқ вақт давомида улар жинсий эксплуатацияга мажбур қилинган. Қулликка дош беролмаган аёллардан бири “Сана Сезим”га қўнғироқ қилишга м...
- 20:31Россия Хитойга катта миқдорда ва катта нархда газ сотиш шартномасисини имзолади, Ўзбекистон қанчадан газ сотмоқда?
Россия ахборот воситалари Президент Путин кеча “Осиёда Алоқалар ва Ишонч Кенгаши” (ОАИК) саммитида қатнашиш учун Шанхайга келиб, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан ҳам учрашгани ва айнан шу учрашув натижасида Хитойга газ сотиш бўйича янги Шартнома имзоланганини хабар қилдилар. Россиянинг “Газпром” холдинги билан Хитойнинг CNPC компанияси ўртасида имзоланган шартномага кўра, Россия 30 йил давомида ҳар йили Хитойга 38 млрд кубометрдан газ сотади. Шартномада га...
20:07Урумчида катта портлаш бўлди, ўлганлар сони ҳозирча 31 деб айтилмоқда
Расмий номи "Шинжан-уйғур автоном ўлкаcи бўлган" Хитой таркибидаги Уйғуристоннинг пойтахти Урумчи шаҳри автовокзали яқинидаги кўча бозорида бугун эрталаб катта портлаш бўлгани жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Бир ёки иккита автомобиль одамлар тўдасига урилиб портлаши натижасида 31 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ярадорларнинг сони 100 га яқин. Хитой расмийлари буни дарҳол террористик акт деб баҳоладилар. Урумчида бундай портлашлар аввал ҳам бўлган, одамлар ҳалок бўлган. Уларни...
16:03Таиланд армияси давлат тўнтариши эълон қилди ва ҳокимиятни қўлга олди
Бу мамлакатда ойлар-йиллардан бери давом этаётган ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги туфайли мавжуд ҳокимият бошқарувни қўллидан чиқариб юборганли туфайли 20 майда Пиёда қўшинлар Бош қўмондони генерал Прайят Чан-Оча (расмда) ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Бугун у давлат тўнтариши эълон қилди, яна бир неча соатдан кейин коментдант соати ҳам жорий этилди, унга кўра, соат 22:00 дан 5:00 гача ҳеч ким кўчага чиқолмайди. Хуллас, ҳокимият энди ҳарбийларнинг қўлида. Ҳукумат ижрочилик вазифасини бажара...