Кундалик хабарлар - 26 May 2014

  • 19:43Ҳиндистонда янги Бош вазир - Бхаратия Жаната Партиясининг лидери Нарендра Моди

    Ҳиндистон президентлик эмас, парламентар республикадир. Яъни бу мамлакатда лидерлик ролини парламент тарафидан тайинланадиган Бош вазир ўйнайди. Демак, табиий, ҳамма ўйин парламент сайловлари вақтида бўлади Дунёнинг аҳоли сонига қараб энг катта демократик ўлкаси ҳисобланадиган Ҳиндистонда сўнгги парламент сайловлари шу йил 7 апрелдан 12 майгача ўтказилди. Бу мураккаб, дунёнинг энг бой одамлари билан қашшоқ, уй-жойсиз миллионлаб кишилар бирга яшайдиган давлатнинг парламент сайловлари ҳам мура...

  • 19:06АҚШ элчиси нега Ташқи ишлар вазирлигига келди? У ўз вазифасини яхши бажармоқдами?

    Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жорж Кролнинг вазирликка келгани ва Ўзбекистон-Америка муносабатларига оид муҳим масалаларда сўзлашиб кетгани ҳақида хабар тарқатди. Хабарда элчини вазирликнинг қайси мулозими қабул қилгани-ю, ўзбек-америка муносабатларидаги қайси жиҳатлари муҳокама қилингани айтилмайди. Афтидан, бошқа элчилар вазирликка шунчаки серқатнов бўлиб қолгани каби АҚШ элчиси ҳам вазирлик мулозимларининг ваъзларини, мамлакатда...

  • 17:52Украинада кечаги президент сайловлари протоколларининг 80 фоизи ҳисобга олинди, Петр Порошенко президент бўлганига энди шубҳа йўқ

    Шу дақиқаларгача округ сайлов комиссиялардан келган электрон протоколларнинг 80,1 фоизи Марказий Сайлов Комиссияси тараифдан ҳисобга олинди, дейилади УНИАН агентлиги тарқатган хабарда. Экзит-пол натижалари бўйича янги президент деб тан олиб бўлинган Петр Порошенко 54% овоз олибди, Юлия Тимошенко - 13,16%. Хуллас, Украинанинг янги президенти маълум - Петр Порошенко. Табриклаймиз, Украинани чуқур кризисдан олиб чиқиш ишида мувафаққиятлар тилаймиз. Дарвоқе, янги президент жорийдаги ҳукумат раиси...

  • 15:34Остонада оламшумул воқеалар бўлмоқда, яккамохов Ислом Карим Латвия билан овора

    Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, 29 май куни Остонада Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Евросиё Иқтисодий Олий Кенгаши мажлисини ўтказадилар. Ўша мажлисда Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко Евросиё Иқтисодий Бирлиги/Иттифоқи номли ташкилотни тузиш бўйича шубҳасиз оламшумул бўладиган Шартнома имзолайдилар. Кимгадир ёқадими ёки ёқмайдими, МДҲнинг иқтисоди бўйича энг кучли 3 давлати жиддий бир Иттифоқ яратмоқда. Келажакда бу Иттифоққа Қирғ...

  • 06:47Обаманинг кутилмаган ташрифи ва Ҳамид Карзайнинг кутилмаган қўполлиги

    Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун АҚШ Президенти Барак Обама кутилмаганда Афғонистонга келганди. Табиий, унинг учоғи Қобул яқинидаги америкаликларнинг Баграм авиабазасига келиб қўнди. Бу ҳақда хабар берган Reuters агентлиги Обама америкаликларнинг бу йил 26 майда нишонланадиган Хотира кунида Афғонистонда антитеррор уруши олиб бораётган ўз ҳарбийлари ёнида бўлиш ниятида бу ерга келганини урғулаганди. Ҳозир маълум бўлишича, Обама бу ерга келгач, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайни учрашув учун Б...

  • 00:21Алишер Усмонов Тошкентда мачит қурдирмоқдами?

    Ўзини “Россия-Узбекистан. Вести.uz” деб танитадиган, аммо фақат рус тилида ишлайдиган сайт қандайдир “16/12” телеканалига асосланиб, Россиянинг энг катта бойи, ўзбек аслли Алишер Усмонов Тошкентда Ўзбекистоннинг энг катта масжидини қурдираётганини билдирибди. 2,5 минг кишига мўлжалланган масжиднинг қурилиш ишлари асосан битирилган ва оқлаш-кўклаш ишлари ҳамда унинг олдига йўл қуриш қолганмиш. Дунёда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Алишер Усмонов масжид қурдириши ҳам мумкин. Нега бўлмасин. Аммо... ...

25 May 2014
  • 22:22Украинада президент сайловлари тугалланди, экзит-пол натижасига кўра Петр Порошенко ғолиб

    Тошкент вақти билан 22:00 да (Киевда – 20:00) Украина президентлик сайловлари тугалланди. Унда 50% дан кўп сайловчилар қатнашди. Демак, сайлов ўтказилган деб ҳисобланади. Бир неча дақиқа ўтмасдан биринчи экзит-пол (сўровнома) натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, биринчи турдаёқ 55.9% олган Петр Порошенко сайлов ғолибидир. Юлия Тимошенко иккинчи ўринда - 12,9%. Эслатиб ўтамиз, украиналик миллиардер, энг катта шоколад заводларининг эгаси Петр Порошенко ўз вақтида зарғалдоқчиларнинг инқило...

  • 21:21АҚШ Президенти кутилмаганда Афғонистонга келди

    Бу ҳақда бир неча дақиқа аввал Reuters агентлиги хабар берди. Барак Обама шанба куни кечасига яқин Вашингтондан ҳарбий учоқда учган ва 13 соатлик учишдан кейин Қобул яқинидаги Баграм аэропортига етиб келган. Афтидан, унинг учоғи ҳозиргина қўнган. Эртага АҚШда расман байрам – Хотира куни – АҚШ қуролли кучларида хизмат вақтида ўлганлар эсланадиган кун. Обама шу кунни Афғонистондаги аскарлар билан ўтказиш учун келган бўлса ажаб эмас.

  • 17:46Украина воқеалари Тожикистонга сачрамаяптими?

    Ҳамманинг диққат-эътибори Украинада экан, қўшнимиз Тожикистонда қонли ва ваҳимали воқеалар юз бермоқда. Тожикистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, ҳамма нарса 21 май куни Тоғли-Бадахшон автоном вилоятининг маркази Хорогда ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан собиқ дала командири Муҳаммадбокир Муҳаммадбокировнинг укаси ушланишидан бошланди. Маҳаллий одамлар уни ҳимоя қилишга чиққанларида, уларга қарши ўқ отилган. Уч киши яраланиб, улардан иккитаси касалхонада ўлгандан кейин одамлар Хорог ш...

  • 15:23Ўзбекистонда ўқув йилининг сўнгги қўнғироғи янгради, ярим миллион йигит-қизимизни нима кутади?

    Ислом Каримнинг ҳар бир йил ва ҳар бир воқеага ном бериш одатига биноан, бу йилги ўқув йилининг тамом бўлиши “Хайр мактаб, салом коллеж” деб номланган тадбирлар билан нишонланди. Расмий хабарларга кўра, ярим миллион йигит-қиз 9-чи синфни битирди. Бизда қабул қилинган 9+3 маориф cистемаси талабларига кўра, энди ёшлар ўқишни коллеж ва академик лицейларда давом эттиришлари мумкин. Бу йил мактаб битираётганларнинг 90 фоизи колежларда ўқишни давом эттириш ниятида эканлиги расмий хабарларда айтилмоқд...