Кундалик хабарлар - 17 May 2014

  • 14:15Руслар қримтатарларига мотам маросимлари ўтказтирмаслик учун масхарабозлик даражасидаги айёрлик қилмоқдалар, Турк Дунёси қаерда?

    Кеча хабарларимиздан бирида қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғлининг Россия ҳар йили 18 майда қримтатарлар депортациясининг йиллиги муносабати билан ўтказиладиган мотам маросимларини бу йил ўтказишга рухсат бермагани ҳақидаги сўзларини келтирган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, депортациянинг 70 йиллигини нишонлашга йўл қўймаслик учун Москва масхарабозлик даражасидаги айёрлик қилишга ўтибди. Тўғрироғи, ноқонуний Қрим ҳукумати, табиий, Москванинг топшириғи билан, Қримда шу йил 6 июнгача ҳ...

  • 07:40Яхши хабар: Навоийда ёнувчан сланец ишлаб чиқарилади

    Шу йил “Ўзбекнефтгаз” ширкати Навоий вилоятида “Сангрантау” ёнувчан сланец конини қазишга киришишини ва тез ёнувчан сланец ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини режалаштирмоқда. Мазкур завод қурилиши учун керак бўлган 1 миллиард АҚШ доллари ички манбалар ва хорижий кредитлар ҳисобидан қопланади. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, илк босқичда йилига 2 миллион тонна сланецни қайта ишловчи мажмуа қурилади ва кейинчалик эса, завод йилига 8 миллион тонна сланец рудаси ишлаб чиқариш қувватига етказилади. Ма...

  • 07:24Солиқ қўмитасининг уч мулозими ишдан кетди, аммо уларнинг номи очиқланмаётгани шубҳали

    Жума куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъатнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари иштирокидаги кенгайтирилган мажлиси ўтибди. “Муҳокамада марказий аппарат таркибий тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган уч нафар раҳбар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 23 нафарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди...

16 May 2014
  • 23:22Президент Ислом Карим ҳеч қачон тахтини бўшатмаслигини эълон қилибди, тескарисини кутган ақлсизлар бизда кўп

    Кеча Президент Ислом Карим Самарқандда бошланган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, ўзининг президентлик лавозимидан ҳали-бери кетмаслигини эълон қилди. Франс-пресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ислом Карим: “Мени ҳокимиятда узоқ ўтириб қолди деб танқид қилишади. Танқид қилишаверсин¸ мен барибир қоламан. Танқид қил...

  • 18:06Рус йигитини уриб ўлдирган Жаҳонгир ўта тезликда Россияга топширилди, ўз айбига иқрор бўлди. Миллатнинг подадан фарқи нимада?

    Москва вилоятида 22 ёшли Леонид Сафьянниковни ўлдириб, кейин Ўзбекистонга қочган ватандошимиз - 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедов - Россияга топширилишини тахмин қилгандик. Аслида, шундай бўлиши ҳам керак эди. Чунки, воқеа видеоларга ёзиб олинган, бунинг устига гувоҳлар ҳам бор бўлган, Жаҳонгаир жиноятига яраша жазосини олиши адолат талабидир. Бугун Россия ахборот воситалари Жаҳонгир кечасиёқ Ўзбекистон ҳукумати тарафидан Россияга топширилганини билдирдилар. У ўз айбига иқрор бўлиб...

  • 16:31Крымские татары в пятый раз покорили Чатырдагъ

    10 мая 2014 года в Крыму прошла ежегодная акция-реквием – «Восхождение на Чатырдагъ». Она проводится уже в пятый раз по инициативе руководителя управления по спорту и молодежной политики Меджлиса крымскотатарского народа Сейдамета Ягъяева, Всемирного конгресса крымских татар и крымскотатарских молодежных организаций и посвящена 70-й годовщине трагедии крымскотатарского народа – депортации, знаменуя единство народа. В этом году, под эгидой акции, собралось около 3 тысяч ...

  • 14:28Озорбайжоннинг халқаро (олтин-валюта) заҳиралари $52 млрд, Ўзбекистонникичи?

    Эслатиб ўтамиз, “олтин-валюта заҳиралари” атамаси ўрнига “халқаро заҳиралар” ишлатилаётганини бундан олдин ҳам ёзган эдик. Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида айтилишича, бу мамлакатнинг халқаро заҳиралари шу йилнинг 1 апрелида Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) 70 фиози миқдорида бўлибди. Бу - $52 млрд. 853 млн демакдир. Шу йилнинг биринчи учойлиги ичида бу заҳиралар 5,2%, яъни $ 2,621 млрд-га ортибди. Халқаро заҳираларнинг ЯИМга нисбатан фоизи бўйича Озорбайжон жаҳонда биринчи йигирматаликка ...

  • 12:08Ҳиллари Клинтон АҚШнинг биринчи аёл президенти бўлиши муқаррарми?

    Reuters агентлиги Ipsos ташкилоти билан ўтказган полл/сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи 2016 йилда бўладиган президентлик сайловларида аввалги Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишига ишонади. Аниқ рақамлар ҳам келтирилган. Ҳиллари Клинтон президент бўлишига ижобий қарайдиганлар 57 фоиз, қарши бўлганлар 43 фоиз. Республикачиларнинг сал кам 25 фоизи Демократ партия вакили бўлган бу аёлга ижобий қарайди. Сўровномада қатнашганларнинг 96 фоизи уни сиёсатчи сифатид...

15 May 2014
  • 22:28Москва вилоятида одам ўлдириб, кейин Ўзбекистонга қочган ватандошимиз Россияга топширилса керак

    Россия ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, 13 май куни кечқкурун Москвага яқин Пушино шаҳарчасида ўз автомобилини бозорчадан чиқиш йўлига қўйган 22 ёшли Леонид Сафьянников билан автомобиль нотўғри жойга қўйилганидан ғазабга келган 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедов (расмда) ўртасида жанжал чиққан. Жаҳонгир аввал Леонидни калтаклабди, у хушидан кетгач, автомобилига ўтқазиб, автоавария инсценировка қилибди, кейин таксига солиб касалхонага ташлаб кетибди. Аммо, Леонид кечаси ол...

  • 20:30“Эзгулик” фаоли Абдурасул Худойназаров оғир аҳволда сангородга келтирилди! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №15, 15.05.2014)

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Навоий вилояти Қизилтепа посёлкасида жойлашган 64/46-муассасада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳууқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли Абдурасул Худойназаров шу йилнинг 18 апрелида оғир аҳволда пойтахтдаги махсуслаштирилган 64/18-сонли муассаса (Сангород)га келтирилди. Ўткир сурункали туберклёз (ўпка сили) ташхиси билан муассасага келган ҳуқуқ ҳимоячиси оиласига ёзган сўнгги мактубида аҳволининг...