Кундалик хабарлар - 19 May 2014
- 21:39Каттақўрғон ҳокими ишдан четлатилиш билан қутулмаса керак
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олиниб, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан жавобгарликка тортилган туман ҳокими Пирмат Ўсаровнинг устидан икки марта иш қўзғатилгани, ҳоким ғойиб бўлгани ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ўтган йили хабар қилган эди. Балки, хабарнинг ҳоким ғойиб бўлгани ҳақидаги иддаоси хато бўлгандир, аммо Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг ҳимоясида бўлганлиги иддао қилинадиган бу шахс энди МХХ томонидан ишдан четлатил...
- 21:18Яхши хабар: Хоразмда эксковатор йиғилади, аммо...
«Ўзбекистон темир йўллари» ширкати ва Хитойнинг “Xuzhou Construction Machinery Group” ширкати томонидан ташкил қилинган “UzXCMG” қўшма корхонаси Хоразмда эксковатор йиғишни бошлайди. Шунингдек, эксковаторнинг бошқа ускуналарини ҳам ишлаб чиқарадиган заводга ҳозирча 15 миллион АҚШ доллари миқдорида ташқи сармоя ётқизилган. Хабар яхши, аммо қандайдир бор-йўғи 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ташқи сармоя ҳақида гапириш ўта ножиддийлик, балки, кулгилидир. Аввал ҳам айтганимиздек, АҚШда тузукр...
20:46Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари алмашди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашнинг сессияси вилоят ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Нигора Раббимова номзодини тасдиқлади. Шу йил февралида лавозимидан четлатилган Гулнора Рустамованинг тақдири борасида маълумот йўқ. Янги тайинланган аёл Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳисобланади. Совет давридан қолган мазкур структурага кўра, жамиятда аёлларнинг ролини ошириш масаласи мамлакат хотин-қизлар қўмитаси номли ташкилот зиммасида. Бу ташкилот ...
20:10Европадаги 2 мингга яқин ўзбекистонлик фуқароликдан чиқарилиши мумкин эмиш, Ислом Карим эс-ҳушини йиғиб олсин! (Тузатилган вариант)
Кўплаб оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси фуқаролигини йўқотиши мумкин бўлган 2 минг нафар ўзбекистонликнинг исм-шарифини эълон қилди. Берлиндаги Ўзбекистон консуллиги вакилининг таъкидича, Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқиб, йиллар давомида хорижда яшаётган фуқаролар ўзбек консулликларида қайддан ўтмаса, улар Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши мумкин эмиш. Консуллик расмий сайтида исми-шарифи, туғилган йили ва миллати акс этган рўйхат эъло...
- 19:26Салла ўзгарса, калла ўзгарадими? Йўқ, авваламбор президентини ўзгартириш керак!
Бугун матбуотда эълон қилинган Президент Ислом Каримнинг янги қарорига кўра, гўё қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқариш такомиллашади. Уларнинг самарадорлиги ва рентабеллиги ошиб, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шу мақсадда “Ўзагросаноатмашхолдинг” холдинг компанияси ташкил этилиб, «Тошкент трактор заводи», «Чирчиққишлоқмаш» сингари истиқболсиз, совет замонида қурилган заводлар тугатилади. 2019 йилга қадар солиқ ...
16:55Нурсултон Назарбойга қойил: Бугун у Хитойга келиб, мамлакат раҳбари билан учрашди, Ляньюньган портида қозоқларнинг логистик терминалини қуришга старт берди
Бугун расмий давлат ташрифи билан Хитойга келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Шанхайда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар олиб борди. Казинформ агентлигининг хабарларида айтилишича, музокаралар натижасида икки мамлакатнинг турли даражадаги расмийлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган сал кам 2 млрд долларлик лойиҳалар бўйича 6 та шартнома имзоладилар. Нурсултон Назарбой ва Си Цзиньпин эса, икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва келажакдаги алоқаларни рив...
12:56Путин ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетиш бўйруғи берибди, Украина тарафи вазият яхшиланишини кутаётгани йўқ
Русларнинг Интерфакс агентлиги Кремлнинг матбуот хизматига асосланиб, Россия Президенти Владимир Путин Украина билан чегарадош Брянск, Белгород ва Ростов вилоятларига гўёки аввалдан режалаштирилган ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун олиб келинган ўз қўшинларни олиб кетиш ҳақида буйруқ берибди. Ҳаммага маълумки, бу қўшинлар ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун эмас, Украина жанубида расмий ҳокимиятга қарши ростакам уруш бошлаган, Россия тарафидан тайёрлангани ва бошқарилаётгани шубҳасиз бўлган...
17:34Қойил қолиш керак: Қримтатарлари чекиндилар, аммо бош эгмадилар, Севастополда 10 минг кишилик митинг бўлди
Кечаги хабаримизда Қримтатар Халқ Мажлисининг 18 майда Севастополда қримтатраларининг ўз юртидан ҳайдалиши муносабати билан ҳар йили ўтказиладигани каби катта митинг ўтказмаслик қарорини таҳлил қилар экан, “Ҳа, қримтатарлари Путин олдида чекиндилар ва тўғри қилдилар. Бошни бекорга кундага қўйишдан фойда йўқ... Айнан, бу кунларда бўлаётган воқеалар туфайли, яқин орада қиримтатарларнинг кураши мустақиллик курашига айланиб кетади” деб ёзган эдик. Бугунги воқеалар кўрсатдики, қримтатарл...
22:03Қримтатар Халқ Мажлиси депортациянинг 70 йиллиги муносабати билан катта умумий митинг ўтказишдан воз кечди, энди мустақиллик кураши бошланади
Бугун Мажлиснинг навбатдан ташқари йиғилишида 17-18 май кунлари охирги йилларда анъанага айланган катта акциялар ўтказмаликка қарор қилинди. Мажлиснинг қарорида, жумладан, шундай дейилади: 18 май куни қуйидаги тадбирлар ўтказилсин: - 8:00 – 9:30 - шаҳарча ва қишлоқларда мотам маросимлари ўтказилсин; - 11:00-13:00 – туман ва шаҳар марказларида мотам маросимлари ўтказилсин; - Симферополда темир йўл вокзали ва хотира тошлари ўрнатилган Салгирка паркида мотам маросимлари ўтказилсин; ...
18:53Украина секин-аста жанубий вилоятларини йўқотиш йўлидан кетмоқда, ўзбекларга нима?
Лугунск ва Донецк вилоятлари 11 майдаги ёлғондакам референдумлардан кейин ўзларини халқ республикалари деб эълон қилишгач, бу ерлардан марказий ҳукумат бутунлай сиқиб чиқарилмоқда. Ҳатто баъзи ҳарбий қисмлар улар тарафига ўтиб бўлишди. Кўринишидан, бу жараёнлар давом эттаверади, ҳеч шубҳа йўқку, Россия сўнги йилларда Украинанинг жанубида жиддий ишлар олиб борган, қуролли гуруҳлар тайёрлаган. Ҳайрон қолдирадиган нарса, булардан Киевнинг хабарсизлиги ёки ўзини хабарсизликка солиши. Нима бўлса ҳ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...