Кундалик хабарлар - 27 May 2014

  • 21:44Ўзбек бойлари Европада бошпана тиклаб қўйиш ўрнига миллатга хизмат қилиш йўлларини қидирсинлар

    Ригадаги Schengen Property ташкилоти директори Дмитрий Кувшинов оммавий ахборот воситаларига шенген ҳудудида доимий яшаш мақомини олиш учун 4 йил ичида ўзбекистонлик 585 нафар пулдор қиммат уй сотиб олгани ва Латвияда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганини маълум қилди. Унга кўра, ўзбекистонликларнинг аксарияти уйларни банкларнинг қўшимча молиявий кўмагисиз, кредитларсиз, шунчаки нақд пулга сотиб олган. Ўзбеклар сотиб олаётган уйлар жорий нархлардан анча юқори, нархи 250 минг евродан қиммат уйларди...

  • 21:14“Микрокредитбанк”ка янги раҳбар тайинланди - Нозим Ҳусан

    Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Нозим Ҳусан “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик банки бошқарувчиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи-иқтисодий Фаолият Миллий Банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 38 яшар янги раҳбарга собиқ маъмуриятнинг хатоларини такрорламаслик уқтирилибди. Шу йилнинг февралидан бери банк бошқарувчиси вазифасини барариб келаётган Ўткир Бўтаев янги раҳбарга ўринбосар этиб тайинланган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январида б...

  • 20:46“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Исроил Ризо яна миршаблар таъқиби остида

    Шу йилнинг 20 май куни “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон исон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Исроил Ризо ташкилотнинг яна бир вакили Ҳусниддин Алибоев билан биргаликда Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи Акмал Эшонқулов ҳузурига мажбурий келтирилди, улардан жамият фаолияти борасида мажбурий тушунтириш хати олинди. Миршаббошининг таъкидича, Исроил Ризо ва унинг сафдошлари гўё ғайриқонуний фаолиятини давом эттириб, фуқароларнинг ҳуқуқлари борасида ула...

  • 19:23Маҳкумларга қариндошлари билан учрашишга рухсат тегди

    Шу йилнинг 23 майидан бошлаб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги колонияларда сақланаётган маҳкумларга қариндошлари билан учрашиш, посилка ва бандероллар олиш, передачалар қабул қилишга рухсат берилди. 20 апрелдан бошлаб тўхтатилган бу жараёнлар колониялар олдида турнақатор навбатларни юзага келтирди. Намангандаги 64/32-колонияда маҳкум ўғли билан учрашишга навбатда турган тошкентлик Олима Солиевага кўра, 22 май куни навбатга ёзилган бу кишига бугун, 27...

  • 18:44Бу дунё ўзи шунақа: Голландияда ҳалол фоҳишахона очилишга тайёрланмоқда

    Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетасида ёзилишича, Голландиянинг Амстердам шаҳрида келаси ойда ҳалол фоҳишахона очилиши - onislam.net сайтида хабар қилинган экан, норозиликлар туфайли олиб ташланибди. Аммо, фоҳишахонанинг бошқарувчиси Жонатхон Свик (Jonathan Swick) бунга уч нафар имомнинг рухсати ҳам олинганини айтиб, фоҳишахона алатта очилишини таъкидлабди. Унинг айтишича, фоҳишаларга наркотикли сигаретлар чакиш ва ичкилик ичиш таъқиқландаи. Улар 5 вақт номоз ўқийдилар, клиент олдида бўлс...

  • 17:17Украинадаги президентлик сайловларининг узул-кесил натижалари ҳали йўқ, аммо уруш каби антитеррор операцияси кетмоқда

    Украина ахборот воситаларининг сўнгги хабарларига кўра, сайлов протоколларининг сал кам 95 фоизи ҳисобга олинган, Петр Порошенко 54,45 фоиз, Юлия Тимошенко 12,88 фоиз овоз олган. Энди ҳеч шубҳа йўқ, Петр Порошенко президент бўлади. Аммо, ҳозир ҳамманинг диққат-этибори Донецк вилоятига қаратилган. Бу ерда ҳақиқий уруш деса бўладиган анттитеррор операцияси олиб борилмоқда. Сепаратист-террористлардан 30 тадан 130 тагача одам ўлгани тахмин қилинмоқда. Касалхоналарнинг морглари, расмда кўринаётгани ...

26 May 2014
  • 22:34Яшасин мардикорлар: Термиздан Санкт-Петербургга мунтазам авиарейслар очилди

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” мавжуд талаб ва эҳтиёжларни инобатга олиб, мамлакатимизнинг жанубий нуқтасидан Россиянинг шимолий пойтахтига мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Ҳафтанинг чоршанба кунлари қоқ пешинда учиб кетадиган Вoeing-757 Термезга ярим тунда қайтади. Асосан мигрантларни олиб учадиган самолётларимиз икки жиҳатдан Ислом Карим режимини қувватламоқда: мардикорларнинг чиптасидан келадиган фойда ва уларнинг ишлаб Ўзбекистонга юборадиган доллари!

  • 22:07Қорақалпоғистонда безгак чиқдими, чиқмадими?

    Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида геморрагик безгак касалига чалинган 15 яшар боланинг касалхонага келтирилгани ҳақида “Озодлик” радиосига унинг тингловчиларидан бири хабар қилибди. Шифокорларнинг таъкидича, боланинг аҳволи ўнгланаётган, санитария эпидимология станциялари ходимлари эса уйма-уй кириб, касалликдан огоҳлантиришаётган экан. Ўтган йили кана чақиши туфайли юзага келадиган айни хавфли касаллик Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 10 кишини нобуд қилган. Тошкентнинг ...

  • 21:15Тошкент яна ваҳима: Янги “маньяк” пайдо бўлди, осмонимз тинч, ҳамма бало ерда экан

    Тошкент шаҳар ИИББси кумушранг Матиз автомобилида кира қилаётиб, болалар ва аёлларга ҳужум қилаётган жиноятчини қидирмоқда. Бу хусусидаги хабарлар оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳам тарқатилгач, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аҳолини тинчлантирган бўлди. Ўтган йиллари шаҳарни қонга ботириб, кишиларга ваҳм солган жиноятчилардан юрак олдирган омма орасида миш-мишлар соат сайин болаламоқда. Кимга кимга, бечора Ислом Каримга қийин. У осмонимиз тинчлигини гапиришни яхши кўрарди, ...

  • 20:34Москва вилоятида икки нафар юртдошимиз газдан заҳарланиб ўлди, уларнинг қони кимни тутади?

    Москва остонасидаги Балашиха шаҳридаги сув ўтказиш тизимида ишлаётган уч нафар мардикор захарли газдан бўғилиб ўлди. Ўрис нашрларининг хбарига кўра, нобуд бўлганларнинг икки нафари ҳамюртимиз бўлиб, улар нолегал тарзда тирикчилик қилиб келишган. Дастлабки терговолди версиясига кўра, улар водопровод коллекторида йиғилиб қолган ботқоқ газидан заҳарланган. Яна бир нохуш хабар бор. Ленинград вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўз жонига қасд қилгани ҳақида бугун Россия тергов қўмитаси маълум қ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону