Кундалик хабарлар - 25 June 2014
17:43Қизиқ хабар: Тошкентда Қозоғистон, Россия ва Белорусиянинг элчилари биргаликда брифинг ўтказдилар, Евросиё интеграциясининг келажагини гапирдилар. Ўзбекистоннинг келажаги борми ўзи?
Брифинг ўтказилган жой ҳеч бир хабарда тилга олинмайди. Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда бринфингдан расм ҳам берилмаган. Аммо, қозоқларнинг Казиформ агентлиги тарқатган хабардаги расмда Қозоғистон элчиси ўртада ўтирганидан тахмин қилиш қийин эмаски, брифинг айнан шу мамлакатнинг элчихонасида бўлган. Брифингда уччала мамлакатнинг элчилари айнан шу 3 мамлакат иштирокида тузилган, аммо 2015 йилнинг 1 январидан расман иш бошлайдиган Евросиё Иқтисодий Иттифоқи билан Эркин Савдо Зонаси доирасида ...
16:41Ироқда сунний жангарилар шиалар ҳокимиятидан кучли бўлиб бораётганга ўхшайди
Кўринишидан, “Ироқ Левант Исломий Давлати” номли ташкилот Ироқ ва Сурия суннийлари тарафидан тузилган. Ироқда ҳокимиятда шиалар, Сурияда эса шиаларга яқинлиги билан билинган алавийлар бўлган сабабли, уларга қарши суннийларнинг ташкилоти ўртага чиққанини қайсибир маънода тушуниш ҳам мумкин. Аммо, “Ироқ Левант Исломий Давлати” ташкилотининнг бировлар террористлар, бировлар жангарилар деб айтаётган қуролли кучлари Ироқнинг расмий армиясидан кучлироқ бўлиб бораётгани одамни ҳ...
14:20Россия парламентининг Федерация Кенгаши Украинага рус қўшинларини киритиш рухсатини бекор қилди
Давлат Думасининг Федерация Кенгаши бугунги мажлисида Путиннинг таклифи билан рус қўшинларини Украинага киритиш учун берилган рухсатни бекор қилди. Мажлисда Федерация Кенгашининг 170 сенаторидан 154 нафари қатнашган. 153 сенатор Путиннинг таклифини қабул қилишга овоз берган, ягона сенатор қарши чиққан. Шундай қилиб, Федерация Кенгаши айнан Путиннинг таклифи билан шу йил 1 март куни чиқарган қарорини бугун бекор қилди. Керак бўлса, бу қарор эртага қайтадан қабул қилинади. Қўғирчоқ Сенатдан ним...
11:45Франция элчиси ҳам масхарабозликка ўтибди ва Ўзбекистон муфтиси билан кўришибди
Франция элчихонаси тарқатган хабарга кўра, бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Жак-Анри Элс Ўзбекистон муфтиси Усманхон Алимов билан кўришиб, мусулмонлар идорасининг ички ва халқаро фаолияти ҳамда Ўзбекистонда ислом динининг аҳволи билан танишибди. Маълумки, ҳар қандай сиёсатчи биронта учрашув ўтказиш олдидан, бу учрашув мазусига тегишли аҳвол билан аввалдан танишиб чиқади. Наҳотки, Жак-Анри Элснинг шунга ақли етмабди. Агар танишса эди, Ўзбекистон мусулмонлар идораси деб аталадиган ташкилот Исло...
- 22:31Эртага рус қуролли кучларига Украинага кириш учун берилган рухсат бекор қилинармиш, Россия парчаланса ўзбекларнинг ҳам боши дардда бўлади
Россия Президенти Владимир Путин шу йил март ойида Қрим Украинадан чиқиб, Россияга қўшилиш референдумига тайёрланаётган кунлари Давлат Думасининг юқори палатаси бўлмиш Федерация Кенгашига мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украинага у ердаги русларни ҳимоя қилиш учун киритишга рухсат сўраган, пала-партиш мажлис ўтказган Федерация Кенгаши бир оғиздан керакли рухсатни берган ҳам эди. Бугун Владимир Путин яна Федерация Кенгашига мурожаат қилиб, ўша рухсатни бекор қилишни сўрабди. Ғирт масхарабоз...
20:38Ислом Карим Лубянка тарафидан ўзбекларнинг бошига ўтқазилганига ва ўзбеклар ичида замонавий сотқинлик жараёнлари бошланганига 25 йил бўлди
Ҳа, айнан, шундай. Ислом Карим 1989 йилнинг шу кунларидан бирида Ўзкомпартияга биринчи секретарь этиб тайинланди. Шу кунлардан бирида, дейишимизнинг жиддий сабаби бор. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат хотираларида ёзишича, 1989 йил 14 ёки 15 июнь куни бирликчилар Ўзкомпартия биринчи котиблигига Ислом Каримни ўтқазиб кетиш учун СССР Министрлар Советининг раиси (ҳозирги тил билан айтсак, СССР Бош вазири), айни замонда КПССнинг энг юқори органи бўлган Политбюро аъзоси Николай Рижков Тошкентга кел...
19:08Путин оғиздагина Петр Порошенконинг тинчлик режасини қабул қилди, амалда эмас. Натижа даҳшатли бўлади – Россия парчаланади, Ўзбекистон парчаланиш остонасига келади
Украина ва Россия хабар агантликларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги ҳамкасби Петр Порошенконинг 20 июнь куни кечқурун эълон қилган мамлакат жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича тинчлик режасини умуман олганда қабул қилди. Аммо, у қуйидаги сўзларни ҳам айтган: Украина ҳукумати қарши тарафга ультиматум қўйишини қабул қилиб бўлмайди. Демак, Путин тинчлик режасини оғиздагини тан олиб, амалда эски сиёсатини, яъни Донбассдаги сепаратист-террористларни қўллаб-қувватлашни...
17:45Жанубий Кореяга уран ҳам сотамиз, аммо бу мамлакат билан алоқаларимиз қозоқлардан 8 баравар кучсиз. Ишга Фуҳушани тортиш керак!
Ҳа, айнан шундай, қаёққа қараманг, қозоқлардан 8-9 баравар орқадамиз. Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе Ўзбекистондан кейин Қозоғистонга боргани ҳақидаги хабаримизда, Нурсултон Назарбойнинг сўзларига асосланиб, Жанубий Корея ва Қозоғистон биргаликда 22 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишаётганини айтгандик. Корея Президентининг Ўзбекистон ташрифи бўйича якунловчи расмий хабарларда билдирилишича, Жанубий Корея ва Ўзбекистон биргаликда 5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишмоқда экан. ...
19:37Қонунчилик Палатасида жиноят даражасидаги масхарабозлик: Миллатни алдаб ва ҳуқуқларини топтаб, Давлат Бюджетининг бажарилиш ҳисоботини тасдиқлашибди. Ҳуқуқ ҳимоячилари қаерда?
Ҳа, Қонунчилик Палатасининг 20 июнь куни ўтказилган йиғилиши оддий масхарабозлик эмас, жиноят даражасидаги масхарабозликдир. Чунки, Қонунчилик Палатаси олдида Давлат Бюджетининг 2013 йилда ва 2014 йилнинг биринчи уч ойлигида бажарилиши бўйича ҳисобот берган Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ҳам, уни тинглаб, ҳақиқий аҳволни аниқлаш учун ҳаракат қилмаган депутатлар ҳам, ўзбек миллати олдида жиноят қилдилар. Қандай жиноят дейсизми? Ўзбекистон давлатининг иқтисодий аҳволи ўта ёмо...
- 15:48При нападении на полицейский участок в Китае погибли 13 боевиков
При нападении неизвестных на полицейский участок в Китае погибли 13 боевиков. Об этом сообщает «Синьхуа». Инцидент произошел на северо-западе страны — в Синьцзян-Уйгурском автономном районе. Злоумышленники въехали на автомобиле в здание общественной безопасности в округе Кашгар, после чего взорвали машину. В результате ответных действий правоохранителей были убиты 13 нападавших. В настоящее время выясняются все обстоятельства происшествия. // gazeta.ru От редакции “Ха...