Кундалик хабарлар - 29 June 2014
23:16Портловчи хабар: Қирғиз фашистлари Бишкек аэропортида “Эзгулик” лидери Васила Иноятовани ҳибсга олишди
Аниқроқ айтсак, ҳибсга олиш учун ҳаракат бошлашди во ҳозир аэропортда бир кишилик камерада ушлаб туришибди. Мобиль телефони ҳали олиб қўйилмаган. “Эзгулик” Бошқарув Кенгаши аъзоларидан Абдураҳмон Ташанов ва “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат у билан икки оғиз бўлса ҳам гаплашиб олдилар. Унинг кайфияти жойида. Васила Иноятова Бишкеда Хьюман Райтс Вотч ташкилоти уюштираётган қандайдир тадбирда иштирок этиш учун бу ерга келганди. Уни аэропортдаёқ қўлга олдилар. Чунки, ...
19:50Ўзбекистонда бош қароқчи - мавжуд режимнинг ўзидир, Тошкентда майдароқ қароқчилар ҳам бор
Тошкентда ниқоб кийиб, қўлида ўйинчоқ тўппонча билан босқинчилик қилган икки йигит узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда. Маълум бўлишича, гумонланувчи йигитлар ниқоб кийиб, қўлга ўйинчоқ тўппончани олиб, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирига бостириб киришган ва хонадон эгаларини қўл-оёғини боғлаб қўйишган, уларни калтаклашган. Уйдаги катта миқдордаги мулкни ўғирлаб кетишган. Қайд этишларича, босқинчилар 25-26 ёш атрофида б...
- 18:03Уйғуристонда давлат хизматчилари ва ўқувчиларга рўза тутиш тақиқланган
Хитойлар расман Шинжон-уйғур автоном ўлкаси, турклар Шарқий Туркистон деб атайдиган Уйғуристонда давлат хизматчилари ва ўқувчиларга рўза тутиш тақиқлангани маҳоллий ҳокимиятнинг расмий Интернет сайтларида эълон қилинибди. Ўтган йили ҳам шундай бўлган экан. Бу ҳақда Туркиянинг энг катта сонли “Миллиёт” газетаси қаароргоҳи Туркиянинг Қайсери шаҳрида жойлашган Шарқийтуркистонликлар Жамияти раиси, айни замонда, Дунё Уйғурлар Конгрессининг раис ўринбосари Сейит Тумтуркга асосланиб хбар беради. ...
14:38Хушхабар: Иқтисоднинг кучи бўйича Шимолий Кореядан ҳозирча олдиндамиз
Дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторликлари рўйхатида ёнма-ён турган Ўзбекистон ва Шимолий Корея иқтисоди қолоқ мамлакатлар рўйхатида ҳам ёнма-ён туришини синчков журналистлар топишди. Чунки, бу иккала мамлакатдаги мавжуд режимлар ўз халқларидан иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳажмини бекитиб келишади. Тахмин қилиш қийин эмаски, иккала диктатор ўз мамлакатларида аллақачон жаннат яратиб бўлганларини ҳар қадамда гапирсалар ҳам, аслида, иккала мамлакатнинг ...
- 07:40Қирғизистонда фақат 50 нафар абитуриент Умумреспублика тестини ўзбек тилида топширибди
Қирғизларнинг “24.kg” Информацион агентлиги Таълимни баҳолаш маркази раҳбари Инна Вальковага асосланиб хабар беришича, 2014 йили 51 минг киши Умумреспублика тестидан ўтибди, ўзбек тилидан бошқасини билмайдиган 50 га яқин йигит-қизгагина ўзбек тилида тест топшириш учун рухсат берилибди. Хабарда очиқ айтилмаган бўлса ҳам тушуниш мумкинки, ўзбекларни рус ёки қирғиз тилида тест топширишга мажбурлашган. Қирғизистонда ўзбеклар ўз ҳақ-ҳуқуқларини, хусусан, ўз тилларида таълим олиш ҳуқуқлар...
07:06Бoкуда электромобилларни заправка қилувчи пунктлар иш бошлади
Озорбайжоннинг Давлат Нефть Компаниясига оид бензоколонкалардан 3 тасида электромобилларни ҳам зарядка қиладиган пунктлар иш бошлади, дейилади бу мамлакатнинг ахборот воситалари тарқатган хабарларда. Ҳар бир пунктда бараварига иккита электромобилни зарядка қилиш мумкин. Зарядка вақти 15 дақиқа. Электоромобиллар сони ортиши билан заправка пунктларининг сони ҳам ортиб бориши учун тайёргарликлар кўрилмоқда экан. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳозирги электромобилларнинг ҳаммаси гибриддир, яъни ула...
01:42Сўнгги ҳафталарда рекордлар урган Нью-Йорк фондлар биржаси бу ҳафта бироз тушди
Биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўтган ҳафтани навбатдаги рекор билан тагантган ва 16947 га тенаг бўлган эди. Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтани Dow Jones индекси 16852 билан битирди. Яъни 95 поғаналик тушиш бор. Бундай кичик тушиш оддий ҳол. Барқарор режимда ҳам биржанинг асосий кўрсатгичлари доим ўйнаб туради. Аммо, бунинг ҳам сабаби бор. Айнан бу ҳафта ичида АҚШ иқтисоди 1-чи кварталда тахминан 2 фоизга тушган эди, биржа дарҳол шунга ҳам реакция кўрсатибди. ...
- 01:09ЧИРОҚЧИДА ЗЎРОВОНЛИК: ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРНИНГ НОМУСИ ТОПТАЛГАНИ ИДДАО ҚИЛИНМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №20, 27.06.2014)
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 19-мактаб интернетининг уч нафар ўқувчиси — Хосият Эгамбердиева, Гулшода Холмонова ва Мадина Жўраеваларнинг номуси топталгани, улар турли пайтларда зўрлангани яширилаётгани ҳақида “Эзгулик”ка шикоят келди. Ақли заиф болалар таълим-тарбиясига мўлжалланган мазкур мактаб педагоглари Ширин Мирзаева ва Бўрихол Ёрбобоева бу ҳодисани нафақат мактаб маъмурияти, балки вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам хаспўшлашга уринаётганини иддао қил...
18:44Ислом Карим тиз чўкди, тўғри қилди: МТС Ўзбекистонга қайтади, аммо Coscom ҳайдаладими?
Русларнинг давлат ахборот агентлиги РИА “Новости” кеча тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати аввал ҳайдалган Россиянинг уяли телефон оператори МТСга қайтадан Ўзбекистонда иш олиб бориш рухсати берибди. Ҳукумат қарорига биноан, Ўзбекистон Давлат Алоқа Комитети русларнинг МТСи билан биргаликда қўшма корхона тузади. МТСнинг хўжайини, "Система" корпорациясининг эгаси, миллиардер Владимир Евтушенков қўшма корхона Россия тарафининг назорати остида бўлишини айтибди. Маълумки, дейди му...
15:40Украина, Гуржистон ва Молдова Брюсселда Европа Иттифоқи билан ассоциатив аъзолик шартномаси имзоладилар, Ўзбекистон қаерда?
Аслида, ассоциация – иттифоқ демакдир. Лекин ЕИ янги давлатларни дарҳол тўла аъзо қилиб олмаслик учун аъзоликни қадамма-қадам амалга оширмоқда. Бугундан бошлаб, бу уччала давлат ЕИнинг ассоциатив аъзоси ҳисобланади. Ассоицатив аъзолик эса, уларга ЕИнинг эркин савдо зонасига кириш ҳаққи беради. Украинанинг Россия билан конфликти учига чиққан март ойида, ЕИ Украинани маънавий қўллаб-қувватлаётганини намойиш қилиш учун, бу мамлакат билан ассоциациянинг сиёсий қисмини имзолаб бўлган эди. Шу сабаб...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Комилов Рухиддин
Добавить сведенияЧитать дальше...