Кундалик хабарлар - 27 June 2014
11:53Ислом Карим Фарғонага турист каби бориб келди
Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот агантлиги бўлмиш ЎзА Ислом Карим кеча Фарғонага борганини бугун хабар қилди. Мана 21 асрда Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи. Ислом Карим бу ерда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишибди. Жумладан, Санъат саройи ва Сув спорти мажмуасини бориб кўрибди. Мамлакат раҳбари жойлардаги аҳвол билан танишиши жуда тўғри, дейди мухбиримиз. Аммо, Президент турист эмас, унинг вазифаси фақат т...
- 10:04Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон президентликка номзод эканлиги ҳали расман эълон қилинмади, аммо унинг асосий рақиби маълум – Акмалиддин Инсонўғли
Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу йил август ойида Туркияда бўладиган президент сайловларида Бош вазир Ражаб Эрдўғон асосий номзод бўлиши кутилмоқда. Ражаб Эрдўғон раиси бўлган ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси унинг номзодини 1 июлда эълон қилмоқчи. Аммо, унинг асосий рақиби ким бўлиши ҳозирданоқ маълум. Бу – 71 ёшли тарихчи олим, профессор Акмалиддин Инсонўғли (Ekmeleddin İhsanoğlu). Унинг асосий сиёсий фаолияти - 2004-2014 йиллари Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош...
- 23:12“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ АБДУРАСУЛ ХУДОЙНАЗАРОВ ОЛАМДАН ЎТДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №19, 26.06.2014)
26 июнь куни эрталабки соат 8 ларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, 58 яшар Абдурасул Худойназаровнинг жони узилди. Шу йилнинг 30 май куни жигар саратони, ўткир ўпка сили ва аденома хасталигининг сўнгги босқичи туфайли Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Тошкентдаги 64/18-сонли муассасасидан чиқарилган Худойназаров озодликда атиги 25 кун яшади! Абдурасул Худойназаровнинг рафиқаси Гулчеҳра Туроновага кўра, ҳуқуқ ҳимо...
22:54Украина учун 27 июнь икки жиҳатдан муҳим, биринчиси – ЕИга ассоциатив аъзо бўлиш бўйича шартнома имзоланади
Ҳа, Украина Президенти Петр Порошенко эртага Европа Иттифоқи билан бу ташкилотга ассоциатив аъзо бўлиш шартномасини имзолайди. Аслида, асоциатив аъзо тушунчаси Европа Иттифоқининг Уставида бўлмаса ҳам, эртага имзоланадиган ҳужжат муҳим аҳамиятга эгадир. Биринчидан, ассоциатив аъзо бўлиш ЕИнинг эркин савдо зонасига кириш демакдир. Иккинчи тарафдан, Украина учун ассоциатив аъзолик - катта психологик рағбатланиш манбаси бўлиши муқаррар. Петр Порошенко бугун Страсбутгга келди ва бу ерда Европа Кен...
22:04Қуёш батареяларидан олинган энергия бўйича Германия янги рекорд қўйди, Ўзбекистон қаерда?
Фраунгофер жамиятининг Қуёш энергиялари системаси институти хабар беришича, Германия қуёш батареяларидан олинган энергиянинг миқдори бўйича аввалги рекордини янгилабди. Хабарга кўра, 2014 йил 9 июнь куни истеъмолчилар ишлатган энергиянинг 50,6 фоизи қуёш батареяларидан олинибди. Солиштириш учун айтиш керакки, масалан, АҚШда қуёш батареяларидан олинадиган энергия бутун энергиянинг 0,2 фоизини ташкил қилади. Германия аввал ядровий электр энергия ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг лидерларидан эди. ...
19:26Ўзбекистонда бугун 1,27 минг кг, 1994 йилдан бери 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилинибди, қанчаси йўқ қилинмаган?
19:26 - Ўзбекистонда бугун 1,27 минг кг, 1994 йилдан бери 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилинибди, қанчаси йўқ қилинмаган? Бугун 1,27 минг кг гиёҳванд модда Халқаро гиёҳвандлик ва ноқонуний гиёҳ савдоси билан кураш куни – 26 июнь муносабати билан йўқ қилинибди. Шунча моддани Тошкентдаги корхоналардан бирининг ўчоғида ёқишибди. 1994 йилдан бери эса, 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилингани ҳам расмий хабарларда билдирилган. Ёқиб ташланаётган ҳар бир грамм гиёҳванд модда кимнингдир соғлиғини ...
07:40Ислом Карим: Муборак Рамазон ойи муносиб тарзда ўтказилсин!
Расмий матбуотда Ўзбекистон Президентининг Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Дунёвий, яъни дин давлатдан ажратилган Ўзбекистонда бундай қарор чиқрилишининг ўзи кулгили ва антиконституцион актдир. Қарорнинг биринчи моддасида “2014 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин” дейилади. Қизиқ, бу факт қабул қилинди нимаю, қабул қилинмади нима? Му...
01:01Дунё ахборот воситалари Ражаб Эрдўғон Туркия президентлигига номзод бўлишини хабар қилмоқдалар
Аслида, Туркияда ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) раиси, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон шу йил август ойида бўладиган президент сайловларида ўз партиясининг номзоди сифатида қатнашиши ҳеч кимга сир эмасди. Ҳамма шундай бўлишига ишонарди. Номзодликни қўйиб туринг, у сайловларда ғолиб чиқиши ҳам ҳозирданоқ маълум деса бўлади. Бу ҳақда биринчилар қатори “Ҳаракат” Агентлиги хабар берганди. Ҳозир нима бўлдики, дунё бу мавзуни муҳокама қилмоқда? Бугун Туркия Бош ва...
- 21:28Хоҳ илжайинг, хоҳ хахоланг: Ўзбекистонда ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланмоқда эмиш. Нега Ислом Карим режими “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлатдан бунчалик қўрқади?
Давлатнинг расмий ЎзА агентлиги тарқатган “Ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали хабарда айтилишича, Адлия вазирлигида қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтибди. Бу анжуман қандай шаклда ўтказилгани, уни ким олиб боргани, кимлар иштирок этагани, қолаверса, бу тадбир қачон ва қаерда бўлиб ўтгани хабарда айтилмайди ҳам. Майли, бу - Ўзбекистондаги хабарчиликнинг аяннчли аҳволин...
18:37Туркия Конституцион Суди ҳижоби туфайли судга киритилмаган аёл адвокатнинг ёнини олди
Туркия матбуотидаги хабарга кўра, мамлакатнинг Конституцион Суди (туркчасига Онаясса маҳкамаси) бошида ҳижоб борлиги сабабли суд залига киритилмаган адвокат аёлнинг шахсий аризасини кўриб чиқиб, 16 га қарши 1 овоз билан унинг Конституцияда кафолатланган тенглик, дин ва виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилганини эътироф қилди. Конституцион Суднинг бу эътирофи ҳижобли аёл адвокатларга ҳижоб билан суд залига кириш ҳуқуқини бериб-бермаслиги матбуотда муҳокама қилинмайди. Чунки, судга берил...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мирзакулов Зулфикор
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...