Кундалик хабарлар - 21 June 2014
07:43Нью-Йорк фондлар биржаси тарихий рекордлар урмоқда, ўзбеклар ҳам бу атмосферада яшашни ўрганишлари керак
Нью-Йорк фондлар биржасидаги аҳвол ҳақида охирги марта 2 ҳафта аввал ҳабар бергандик. Ўшанда биржанинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 16924 га тенг эди. Ўтган 2 ҳафтада бу кўрсатгич, Ироқдаги воқеалар туфайли, 250 поғонадан ҳам кўпроққа тушиб кетди. Бироқ, унинг қулоғига Ироққа кўп эътибор берма деб шивирлашди, шекилли, тезда ўзини эплаб олди. Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтани Dow Jones индекси 16947 билан битирди. Бу – яна тарихий рекорд. Кўп марта таъкидлага...
02:19Ўзбекларга дарс: Австрияга келган Эрдўғоннинг тарафдор ва қаршиларини Турк байроғини ерга отган полиция бирлаштирди
Бу мамлакатга келган Туркия Бош вазири кеча Австрия Турк Демократлари Бирлиги номли ташкилотнинг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашди, нутқ ҳам сўзлади. На бу маросимда, на Бош вазирнинг нутқида ўзбекларни қизиқтирадиган муҳим бир нарса йўқ эди. Аммо, маросим битиб, ҳамма тарқалаётган пайтда Эрдўғонга қарши бўлган бир гуруҳ турклар норозиликларини билдириб, бақириқ-чақириқ қилишибди. Бу ҳам демократик жамиятлар учун оддий воқеа. Ҳар бир сиёсий лидернинг тарафдор ва қаршилар...
01:40Украина Президенти Порошенко бир ҳафтага ўқ отишни тўхтатишга буйруқ берди ва Донбасга келиб, вазиятни барқарорлаштириш режасини эълон қилди
Украина Антитеррор Операциясининг спикери Владислав Селизнев кеча кечга яқин Украина Президенти Петр Порошенко Антитеррор Операцияси кучларига 20 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан бошлаб 27 июнгача ўқ отишни тўхтатиш ҳақида буйруқ берганини билдирди. Бироздан кейин Президентнинг ўзи Украинанинг жанубидаги Донецк ва Луганск вилоятларининг асосий қисмини номи бўлган Донбассга келди. Табиий, у террорист-сепаратистлар қўлида бўлган Донецк ва Луганск шаҳарларига яқинлашмади, Украина арми...
22:32Нурсултон Назарбой Испаниянинг янги қиролини тахтга ўтириши билан табриклади, нега Ислом Карим жим?
Қозоқларнинг расмий хабарларига кўра, Президент Нурсултон Назарбой яқинда тахтидан воз кечган Испания қироли Хуан Карлос I ўрнига тахтга ўтирган унинг ўғли - янги қирол Фелипе VI номига телеграмма жўнатиб, уни тахтга ўтириш билан табриклабди. Табиий, бу расмиятчилик учун қилинадиган иш эканлигини ҳамма тушунади. Қолаверса, ҳозир ҳақиқий тахт эгаси бўлган қироллар йўқ ҳисоб, қирол деб ҳисобланадиган масхарабозлар кўп. Аммо, Испаниянинг собиқ масхарабози, э... кечирасиз, қироли ўзимизнинг И...
20:10Тошкентда гўзаллик кўргазмасини Фуҳушасиз ўтказишмоқда, мардикорлар кўргазмаси ҳам ўтказиладими?
Кечадан бери Тошкентдаги “Наврўз” саройида 10-чи халқаро ихтисослаштирилган гўзаллик индустирияси Кўргазмаси - BeautyExpo Uzbekistan 2014 – давом этмоқда. Кўргазма доирасида косметология ва эстетик медицина бўйича мастер-класслар ва семинарлар ўтказилмоқда. Эртага тамом бўладиган Кўргазма программасида Ўзбекистон Сартарошлар Уюшмаси ёрдамида уюштириладиган сарторошлик билан боғлиқ бир қатор конкурслар ҳам бор эмиш. Маълумки, бу каби тадбирлар ўтказиш - Ислом Каримнинг ўзи каби масхарабоз қиз...
07:18Фатхулла Гуленнинг мактабларини Озорбайжонда ҳам бекитишмоқда
Озорбайжонда Фатхулла Гуленнинг “Хизмат” ташкилотиники деб ҳисобланадиган “Араз” курслари ва 11 лицей бекитилгани кеча эълон қилинди, деб хабар беради бу мамлакатдаги мухолифатга яқинлиги билан билинган Соntact.az сайти. “Араз” курслари олий ўқув юртларига кириш истагидаги ёшларни имтихонларга тайёрлаш билан шуғулланар экан. Таълим соҳасида эксперт ҳисобланадиган Мурсал Алиевнинг фикрича, бу қарор таълим ва бизнес соҳасининг сифатини туширишга хизмат қилади. Чунки, бекитилаётган “Араз” курсла...
17:44Жанубий Корея Президенти ва Нурсултон Назарбой Остонада учрашувлар ўтказишмоқда, миллиардлаб долларлик лойиҳалар гаплашилмоқда
Кеча Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ислом Карим билан биргаликда Самарқандни ҳам тамоша қилишга улгарган Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе бугун Остонда. У Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан тор ва кенгайтирилган доирада учрашувлар ўтказди. Сўнгра улар матбуот конференцияси ҳам ўтказдилар. Нурсултон Назарбой ҳозир икки мамлакат биргаликда 22 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишаётганини гапирса, Корея Президенти эса, Қозоғистон 2050 йилгача жаҳоннинг энг кучли 30 давла...
16:05“Мусулмон-Қардошлар”нинг маънавий лидери ўлимга маҳкум қилинди
Мисрдаги исломчилар ҳаракатининг маънавий лидери Муҳаммад Бади ўлимга маҳкум қилингани ҳақидаги хабар жаҳон ахборот агентликлари тарафидан бугун тарқатилди. У билан бирга ташкилотнинг яна 13 аъзоси ўлимга маҳкум қилинган. Уларни Қоҳирада уюштирилган тартибсизликларда ва 10 кишининг ўлдирилишида айблашибди. Муҳаммад Бади аввалроқ Эл-Миниядаги тартибсизликлар бўйича ҳам ўлим жазосига маҳкум қилинганди. Маълумки, 1928 йилда тузилган бу ҳаракат 1954 йилда ўша пайтдаги президент Жамол Абдул Носирга...
00:50Куламизми,йиғлаймизми: Ўзбекистон ва Жанубий Корея $350 миллионлик шартномалар имзолашибди
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Жанубий Корея раҳбари Пак Кин Хе хонимнинг Ислом Карим билан ўтказган музокаралари натижасида Корея Ўзбекистонга 350 млн доллар миқдорида ёрдам ва инвестициялар берадиган бўлгани, бу ҳақда шартномалар имзолангани мамлакатимизнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан буюк иш каби ёритилди. Бу шартномалар қайси соҳаларга оид эканлиги, бу ёрдам қандай шартлар остида берилгани муҳим эмас, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани ёрдамнинг миқдоридир. Ҳозир ҳамма би...
- 22:17Оддий воқеа: Тошкентда йўлкира нархлари яна ошди
Ёқилғи-мойлаш материалларнинг нархи ошгани сабабли, дейилади расмий хабарларда, Тошкентда бугундан бошлаб йўлкира нархлари ҳам оширилди. Масалан, шаҳар автобуслари, трамвай ва метрода юриш нархи 1000 сўм, шаҳар атрофига ҳам чиқадиган автобусларда шаҳар ичида юриш 1000 сўм бўлди. Шаҳар ташқарисида нарх тариф бўйича эмиш. Маршрут таксиларда юриш учун, маршрутига қараб, энди 1500-1800 сўм тўлаш керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили апрель ойида автобусда юриш 700 дан 800 сўмга чиқарилган э...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...