Кундалик хабарлар - 15 June 2014
- 16:11Покистон расмийларига кўра, ичида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари ҳам бўлган 150 террорист ўлдирилган. Бечора ўзбеклар!?
Америкаликларнинг NВC News агентлиги Покистон расмийларига асосланиб, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангариларини нишонга олиб кеча уюштирилган авиаҳужум натижасида ўнлаб эмас, 150 дан ортиқ жангари ўлдирилган экан. Демак, тахмин қилиш қийин эмаски, ўлдирилганларнинг кўпчилиги ЎИҲнинг одамлари, уларнинг ҳам кўпчилиги ўзбеклар. “Ҳаракат” сайтида кўп марта такрорланганидек, Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказилмаса, чала муллаларнинг гапларига кўр-кўрона ишониб кетаверадиган мусулмонлардан терр...
08:34Кеча Афғонистонда президент сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди
Сайловларнинг 5 апрелда ўтказилган биринчи турининг узил-кесил натижалари, мамлакатдаги мураккаб вазият туфайли, 15 майда эълон қилинган бўлиб, тожик аслли Абдулла Абдуллоҳ (расмда) 45,0 фоиз овоз билан биринчи ўринни, афғонистонлик ўзбекларнинг лидери Абдурашид Дўстим томонидан ҳам қўллаб-қувватланган пуштун аслли Ашраф Ғани 31,6 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган эди. Айнан шу икки номзод иккинчи турда беллашди. Афғонистонда вазият мураккаб вазият бўлшига ва Толибон одамлардан сайловда ...
07:35Покистон ҳарбийлари Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига оид бир гуруҳ жангарини йўқ қилишибди
Ғарб ахборот агентликлари Покистон хавфсизлик хизмати расмийларига асосланиб тарқатган хабарларидан маълум бўлишича, бу мамлакат ҳарбийлари кеча вертолётлар билан уюштирган авиаҳужуми натижасида асосан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоларидан иборат бўлган бир неча ўн террорист йўқ қилинган. Авиаҳужумнинг нишони - Карачи аэропотига ҳужумда иштирок этган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари бўлган. Покистон ҳарбийлари Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари турган жой аниқланганидан ке...
16:20Украинада ҳақиқий уруш: Террористлар ҳарбий-транспорт учоғини уриб туширдилар, 49 ҳарбий ҳалок бўлди
13 июндан 14-чига ўтар кечаси Россиянинг Украина ҳудудларидаги қўшинлари деб атаса ҳам бўладиган, аммо Украина расмийлари тарафидан “террористлар” деб аталаётган кучлар Украина армиясининг Луганск аэропортига қўнаётган ҳарбий-транспорт учоғини ракета билан уриб туширдилар. Ҳукумат расмийларининг билдиришича, учоқдаги ҳамма ҳарбийлар, уларнинг сони 49 экан, ҳалок бўлган. Расмда кўриб турганингиздек, шаҳар кўчаларида тўла ҳарбий кийимдаги “террористлар” ҳақиқий уруш олиб боришмоқда.
- 15:04Ўзбекистон олимлари зилзилани аввалдан билармиш, шунга ишонса бўладими?
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Содиқ Азимов номидаги “Физика-қуёш” институти олимлари ҳаводаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш қурилмасини ихтиро қилишибди. Бу қурилмадан ядро физикаси ва техника, атроф-муҳитнинг радон фаоллигини экспресс-назорат қилиш, хусусан, ҳаводаги радон фаоллигини ўлчаш ва ер силкинишларини аввалдан айтиб беришда фойдаланилармиш. Демак, Ислом Карим режими тарафидан илм хор қилинган, йўқ қилинган Ўзбекистонда ўзбек олимлари инсониятни зилзила каби табиий офатлардан...
06:32Ёзувчи, кўпчилик ёзувчилар каби миллат хоини Аҳмад Аъзам шу кунларда 64 ёшга тўлган бўларди
Ҳа, у 64 ёшга тўлган бўларди, агар Оллоҳ уни бироз аввал бу дунёдан айирмаса. Оллоҳ уни бу дунёдан шу йил 4 январда олиб кетди. Шундай бўлса ҳам, уни эслаб ўтишимиз керак. Айнан шу мақсадда Аҳмад Аъзамнинг ўлими муносабати билан сайтимизда 6 январда берилган хабарни ўқувчиларимизга эслатмоқчимиз. Ёзувчи Аҳмад Аъзам вафот этди, у ким эди, адабий маҳорат эгасими ёки миллат хоини? 4 январи куни оламдан ўтган ёзувчи Аҳмад Аъзам кеча Тошкентдаги Камолон қабристонида тупроққа берилди. Қарийб 3 йилда...
00:16Тошкентда БМТнинг яна бир ташкилоти ўз ваколатхонасини очади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Ташкилоти (Food and Agricultural Organisation) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқчи. Бунга яқинда ташкилот Бош директори Жозе Грациану да Сильванинг (расмда) Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан учрашуви чоғида келишилган. Мақсад Марказий Осиёда муҳим ўрин тутган Ўзбекистон билан алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш, аҳолининг озиқ-овқат ва бошқа шу турдаги эҳтиёжлари борасидаги аҳволни мувофиқлаштиришдир. Бу ҳақда хабар қилаётг...
- 21:29Ўзбекистон Афинага янги консул тайинлади
Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Юнонгистондаги Бош консулимизни алмаштиришга қарор берди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан чиққан Олимжон Қосимов энди Афинадаги консуллигимизни бошқаради. У шу пайтга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва ўқув юртлари Бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
20:52Жанубий Корея президенти 7 нафар вазирни истеъфога чиқарди, Ислом Карим эса...
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе “Севол” йўловчи кемаси ҳалокати сабабли 7 нафар вазирни лавозимидан четлатди. Пак Кин Хе иқтисодиёт, хавфсизлик, таълим ва маданият ҳамда бошқа бир қатор йўналишлар бўйича янги вазирлар тайинлади. Бортида 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учрагани корейсларда норозилик уйғотди ва ҳукуматдаги кадр ислоҳоти ана шу туфайлидир. 2005 йилнинг 13 майида Андижонда халқни қирғин қилган ҳукумат вакиллари, вазирлар, хусусан, ўша маҳалдаги...
20:27Жаҳон Банки Ўзбекистонга 410 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади
Мамлакатимизда аграр тармоқ ислоҳотлари учун Жаҳон Банки 410,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Мазкур маблағлар Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда мамлакат шимолида ичимлик суви таъминотини модернизация қилиш лойиҳаларига сарфланади. АҚШдаги Cotton Campaign халқаро гуруҳи ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати туфайли Ўзбекистонга кредит ажратишини танқид қилишига қарамай, Жаҳон Банки кредит ажратиш қарори билар жуда т...