Кундалик хабарлар - 01 July 2014
21:23Ислом Карим қўрқа-писа чиқарган ўзбек сўми 20 йилда бир неча юз бараварга қадрсизланди
Бундан 20 йил аввал, Ўзбекистоннинг миллий валютаси сўм муомалага киритилган кунларда “қора бозор”да сўмнинг АҚШ валютаси - долларга нисбатан 1/11 эди, яъни 1 АҚШ доллари 11 сўм эди. Бугун, 1 июль 2014 йилда “қора бозор”да бир доллар 3005 сўм! 1994 йилнинг 1 июлида муомалага кирган 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўмлик купюралар ҳозир унча-мунча одамнинг архивида ҳам йўқ. 10 ёшнгача бўлган болалар 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик ўзбек тангаларини танимайди ҳам. Янги пул - сўм муомалага кирг...
20:56Ўзбеклар ўз ҳаётидан розилик борасида америкаликларни ортда қолдирди
Gallup World номли тадқиқот ташкилоти 2013 йилда танлов эркинлиги ва ҳаёт имкониятларидан энг мамнун мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Бу рўйхатни Янги Зеландия (94%) ҳамда Австралия, Камбоджа, Швеция (93 фоиз) бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни эгаллаб турган БАА, Австрия, Нидерландия ва Ўзбекистонда 92 фоиз аҳоли ўз яшаш даражасидан мамнун. Биздан кейинги ўринларни Канада, Испания, Финляндия ва Дания сингари “қолоқ” мамлакатлар эгаллаган. АҚШ фуқароларининг 79 фоизи яшаш даражасидан...
- 20:24Ўзбекистонда шакар инқилоби: ҳукумат даллолларни, халқ ҳукуматни айбламоқда
Ўзбекистонда шакарнинг нархи бозорда қарийб 9000 сўмга (расмий курс бўйича 4 АҚШ доллари — Ҳаракат) чиқди. Аҳолининг ёз фаслидаги шакарга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб ҳукумат йирик дўконларда махсус пештахталар ташкил қилган ва бу ерда кишилар шакарни узуккун навбатда туриб, 3200 сўмдан харид қилишмоқда. Бир фуқарога 5 килограммдан ортиқ шакар берилмайди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат Солиқ қўмитаси вакиллари шакар нархи ошишига чайқовчиларнинг сабаб бўлганини айтишмоқда ва аҳолид...
- 19:10Яхши хабар: Ўзбекистонда йирик цемент заводи ишга туширилади
Тошкент вилоятидаги “Охангаронцемент” ширкати негизида бир йилдан сўнг цемент ишлаб чиқарадиган яна бир завод ишга туширилади. Энергия сарфи кам ва экологик тоза мазкур заводнинг лойиҳа қиймати 128 миллион доллари бўлган бу заводни қуриш лойиҳаси “Евроцемент гуруҳи” ва Хитойнинг China CAMC Engineering Co., Ltd ширкати тарафидан амалга оширилади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, мазкур завод йилига 2,4 миллион тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш кучига эга бўл...
15:28Петр Порошено ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги буйруғини бекор қилди, Антитеррор операцияси давом этади
Маълуки, Украина Президенти Петр Порошенко 21 июндаги қарори билан Антитеррор операцияси олиб бораётган ҳарбий кучларга аввал 27 июнгача, кейин 30 июнгача ўқ отишни тўхтатиш буйруғи берилган ва сепаратист террористларга қуролни топшириб,бу минтақада чиқиб кетиш имкони яратилган эди. Донецк ва Луганск вилоятларини мутақил давлатлар деб эълон қилган сеператист-террористлар, Россия ва Ғарб уларни жангарилар дейди, ўқ ўтишни бир томонлама тўхтатилишига адекват жавоб бермадилар, натижада уруш давом э...
21:52Фатхулла Гуленнинг “Хизмат” жамоси партия қурмоқчими?
Туркияда аввал Фатхулла Гуленнинг “Хизмат” жамоси партия қурмоқчими деган гап тарқалибди. Ҳатто унинг раиси ким бўлиши ҳам айтилишга бошлабди. У – Истанбул Университети Ҳуқуқ факультетининг профессори Абдурраҳим Қарсли экан. “Миллиёт” гезетасининг мухбири Абдурраҳим Қарслига мурожаат қилганда (расмда), бошқачароқ нарсалар маълум бўлди. Бу профессорга кўра, ҳозир Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўлим нуқтасига келди. Шу сабабли унинг бу профе...
19:39Халифатнинг Халифаси маълум эди, энди чегаралари ҳам белгиланди
Ироқ суннийларининг “Ироқ Левант Исломий Давлати” ташкилоти ўз назорати остидаги ҳудудларни Халифат деб эълон қилгани ва Абубакир эл-Боғдодий Халифа этиб тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Энди маълум бўлишича, бу ташкилотнинг сайтида халифатнинг 5 йилдан кейин бўладиган чегаралари эълон қилинибди. Кўриб турибсизки, Халифат 5 йил ичида Европадан Хитойгача борадиган ҳудудларни ўз ичига олади. Узоқ Шарқдаги мамлакатларни Халифатга олиш кечроққа қолдирилса керак. Дарвоқе, Х...
18:11Қизиқ хабар: Исроилнинг Қишлоқ хўжалик вазири Яир Шамир уч кун Ўзбекистонда бўлди
Хабарнинг қизиқлиги шу ердаки, Россиянинг вассали бўлган Ислом Карим режимининг орқасида турган яна бир куч Исроил эканлиги қўлдан келганча бекитилиб келинарди. Мана энди, Исрооилнинг вазири Ўзбекистонга 3 кунга келибди ва бу ҳақда 2 кундан кейин Исроил элчихонасига асосланиб хабар тарқатилибди. 26-28 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлган Яир Шамир бу ердаги ҳамкасби Шуҳрат Тешаев билан учрашиб, ҳамкорлик ва Исроил технологияларини Ўзбекистонда ишлатиш масалаларини муҳокама қилибди. Исроаил делег...
- 16:39Қирғизларнинг фашистик режими Васила Иноятовани Истанбулга депортация қилди
Бундан аввалроқ “Эзгулик “ жамиятининг раиси, айни замонда, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноятова Бишкек аэропортида кеча кечқурун ҳибсга олинганини билдирган эдик. Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг вакиллари аэропортга келиб, учрашувлар қилишгач, Васила Иноятовани қўйиб юборишга ваъда қилинган. Аммо, қирғизларнинг хавфсизлик хизмати ҳам ишга аралашиб, уни Истанбулга депортация қилиб юборишган. 3-4 соат аввал у Истанбулга етиб келди. Гап фақат Васила Иноятова ҳақида эмас, У бундан оғир в...
02:19Мусулмонча масхарабозлик: Ироқда халифат қурилгани, халифа тайинлангани эълон қилинди
Ироқдаги шиалар ҳокимиятига қарши уруш олиб бораётган суннийларнинг қуролли “Ироқ Левант Исломий Давлати” гуруҳи бу мамлакатдаги бир вилоят ҳокимиятини қўлга олганидан кейин, яқинда Боғдодни ҳам қўлга киритиши аниқлигини иддао қилар эди. Ҳали Боғдод олингани йўқ. Олинмаса ҳам керак. Аммо, “Ироқ Левант Исломий Давлати”нинг буни кутиб ўтиришга вақти йўққа ўхшайди. Шу сабабли, у ўз назорати остидаги ҳудудларни ҳалифат деб эълон қилди. Халифа ҳам тайинланибди. Муҳаммад пайға...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ризаев Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...