Кундалик хабарлар - 03 July 2014
22:34Ўзбекистонда айирмачи гуруҳ етакчиси халқаро қидирувга берилибди
Қорақалпоғистонда “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракати борлиги, унинг мақсади Қорақалпоғистонни Қозоғистон ёки Россия таркибига киритиш эканлигини хабар қилган ягона агентлик “Ҳаракат” бўлган эди. Бу мавзуни қўғрчоқ ахборот воситаларида ҳам ёритиш ҳақида юқоридан буйруқ келганга ўхшайди. 12news.uz сайтига кўра, ўзини Қорақалпоғистон мустақиллиги учун курашувчи деб атаётган “Олға Қорақалпоғистон” айирмачи гуруҳи етакчиси Аман Сагидуллаевни халқаро қидирувга берилибди. Аммо, Сагидуллаев айнан айирм...
- 22:08Ўзбекистонда Ягона тариф сеткасининг 1- разряди миқдоридаги пулга авиачипта бермайди
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий таъминлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни кунда Ягона тариф сеткасининг 1- разряди миқдори, яъни “прожиточный минимум” 236 000 сўм, ёки “қора бозор” курси билан 77 АҚШ долларини ташкил этади. Бугун матбуотда пайдо бўлган хабарда айтилишича, Бухородан Фарғонага самолёт билан бориб келмоқчи бўлган йўловчи 114 Евро (151 АҚШ доллари) га чипта харид қилиши лозим. Президент томонидан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи эса 96 600 сўм (32 АҚШ) долларига тенг. Бу пул...
- 21:13Ўзбекистонда журналистларнинг Ахлоқ Кодекси яратилади, бундан не наф?
Бугун Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси кўмагида давра суҳбати ўтказилган ва анжуманда журналистларнинг Ахлоқ Кодексини яратишга келишилган. Маҳаллий матбуотда тарқатилган маълумотга кўра, анжуманда ўзбек журналистикасининг бугунги куни ва истиқболлари, соҳадаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама нишонида бўлган. Маҳаллий журналистларнинг хориж тажрибасини ў...
20:42СИРДАРЁЛИК МИРШАБЛАР ФУҚАРОГА НОИНСОНИЙ ҚИЙНОҚ ҚЎЛЛАШДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №23, 03.07.2014)
Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи Баҳор бўлимида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Юнус Қурдошев жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг ажрими билан ҳибсга олинган. У хотини Муҳайё Қурдошевага нисбатан тан жароҳати етказганликда айбланиб, уч суткалик маъмурий қамоқ билан жазоланган, аммо тўртинчи куни ҳам уйига қайтиб келмаган Юнуснинг Республикаси Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази Сирдарё вилояти бўлими филиалига ётқизилгани ма...
- 19:00Путин қримтатарлари олдида бош эгмоқчими ёки уларни лақиллатмоқчими?
Рус хабар агентликлари билдиришича, Россия Президенти Владимир Путин Улуғ Ватан Урушигача Қримда яшаган ва репрессия қилинган халқлар учун реабилитация программаларини кенгайтиришни инкор этмаслигини айтибди. Биз, - дебди у – қримтатарлари билан учрашганда айтмоқдамизки, бу программаларни кенгайтириш мумкин, аммо аввалига шундай биринчи қадамлар қилиш керакки, бу сезиларли бўлсин, одамлар кўрсинки, аҳвол яхшилашмоқда ва Россия реабилитация масалаларини ҳал қилишга киришмоқда. Маълумки, Қри...
07:34Автобозордаги тушиш туфайли “GM-АвтоВАЗ” ишлаб чиқаришни камайтирди, “GM-Uzbekistan” билан нима бўлади?
Россия-АҚШ қўшма крхонаси бўлган “GM-АвтоВАЗ” ўз сайтида автобозордаги тушиш туфайли 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқаришни камайтирганлигини эълон қилди. Бу қўшма корхона ишга тушгандан бери 549 минг 454 дона Chevrolet Niva автомобили сотилган, уларнинг 40 минг 414 таси МДҲ мамлакатларида. Хўш, АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси “GM-Uzbekistan”да ишлар қандай? Бу корхонада йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги савдо айланмаси шу йилнинг январь ойида 35 фоизга шўнғиб, Россияда бир о...
- 00:25НАМАНГАНДА 12 НАФАР ДИНДОР УСТИДАН МАҲКАМА ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №22, 02.07.2014)
Шу йилнинг 22 июнида жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти туманлари судларида 12 нафар диндор устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) ва 2442-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланаётган судланувчилар бир муддат аввал майда безорили...
23:32Президентнинг “Адиб” нашриёти ёпилди
Президент Ислом Карим томонидан ижодкорларни қўллаб-қуватлаш, маддоҳларнинг китоб ва рисолаларини чоп қилиш мақсадида яратилган “Адиб” нашриёти хонавайрон бўлди. Нашриёт Бош муҳаррири Маҳмуд Тўйчиевга кўра, нашриёт маъмурлари шу йилнинг ўзида давлатнинг 100 миллион сўмдан ортиқ маблағларини ҳазм қилиб юборишган. Сўнгги марта ўтказилган тафтишлар чоғида нашриёт 40 миллон сўмлик зарар билан чиққани маълум бўлди ва муассаса тугатилди. Ўз маддоҳларига ғамхўрлик қилиш, ўзи ва сиёсати борасидаги...
23:05Украина, Россия, Германия ва Франция вазирлари Украинадаги вазият бўйича Декларация қабул қилдилар
Бугун Берлинда тўпланган бу тўрт мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Украина жанубидаги кризисдан чиқиш бўйича уч тарафли (Украина, ЕИ ва Россия бўлса керак – Ҳаракат) гуруҳ тузишга келишибдилар. Тез орада бу гуруҳ ўқ отишни тўхтатиш шартларини тайёрлаши керак. УНИАН агентлигининг бу хусусда тарқатилган хабарида айнан шу 4 мамлакатнинг президентлари июнь ойининг ўрталарида телефон орқали гаплашиб, айнан бугундаги каби келишувга келганларини, айнан ўша келишувдан кейин Украина Президенти ўқ оти...
21:41“Қора бозор”да доллар мўътадиллашди, иссиқ қайтди
Бугун “қора бозор” саррофлари АҚШ валютасининг 100 талик купюрасини 300 минг сўмга сотиб олишди ва валютага эҳтиёжманд бўлган шахсларга уни 303 минг сўмдан сотишди. Россия рублининг 1000 талиги 84 000 сўм, қозоқ тангасининг 1000 талигини эса 20 000 сўм атрофида олса бўлади. Шунингдек, мамлакатни забтига олган саратоннинг тафти бироз қайтди. Мамлакат шимоли орқали Касбийбўйидан келган салқин ҳаво оқими сельций шкаласидаги 40-44 даража иссиқни 30 даражагача туширди. Гидрометерологлар бу ҳафта...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шокиров Муминжон
Добавить сведенияЧитать дальше...