Кундалик хабарлар - 06 July 2014

  • 06:14“Ҳаракат” хатқутисидан: Эри мардикорликка кетган келинчак ва эр ўрнига ишлатилган бодринг ҳикояси

    Баъзи воқеаларни ёзиш қийин, ёзсанг бировга ўқитиш. Аммо журналист экансан, барибир ёзмай туролмайсан. Аввал биров-яримга маслаҳат соласан, биров ёз, биров ёзма, дейди. Барибир кўнгил тўлмайди, шартта ўтириб бир нима қоралайсан. Кўнгилдаги изтиробларни акс эттира олиш, ўзинг тасаввур қилганинг каби ифодалаш айниқса мушкул. Ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳодисам жуда ғайриоддий. Навоий вилояти туманларидан бирининг Марказий касалхонаси Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига бир келинчакни қайнонаси ва қайни...

05 July 2014
  • 21:51Жанубий Кореяликлар Ўзбекистонда телевизор йиғишади

    Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ширкати шу кунларда Тошкентдаги Zenith Electronics қўшма корхонасига рангли телевизорлар йиғувчи ускуналарини ўрнатиб бўлибди. Улар турли ҳажмдаги қавариқ экранли телевизорлар, тюнерлар йиғишмоқчи. “Экономическое обозрение” журналига кўра, Samsung Electronics шу мақсадда мамлакатимизда бир неча юз миллион долларга тенг сармоя ётқизган. 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур қўшма корхона авалига кир ювиш машиналари, сўнг кондиционерлар йиғган эди. Энди...

  • 21:18Космонавт Солижон Шариф Шимолий қутбга Ўзбекистон байроғини тикибди

    2010 йилда ўзбекларнинг қирғиз фашистлари томонидан тириклайин ёқилганини бефарқ томоша қилиб турган ўшлик космонавт, ўз вақтида Ўзбекистон президенти томонидан “Амир Темур” ва "Буюк хизматлари учун" орденлари билан ҳам сийланган, ҳалигача исми-шарифидан русларнинг “-ов” қўшимчасини олиб ташлашга қодир бўлмаган Солижон Шарипов Шимолий қутбга мамлакатимиз байроғини тикибди. Бу ҳақда хабар бераётган қатор оммавий ахборот воситалари бу иш космонавтнинг ўз ташаббуси билан амалга оширилганига урғу бе...

  • 11:32АҚШнинг байрами арафасида фондлар биржаси қутирди, Dow Jones индекси 17 мингдан ошди

    Кеча АҚШда Мустақиллик куни байрами нишонлангани туфайли Нью-Йорк фондлар биржаси ишламади. Пайшанба - жорийдаги ҳафтанинг охирги иш куни бўлди. Айнан шу куни биржа қутирди, унинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 92 поғана юқорига сакради. Биржа тарихида бундан ҳам катта сакрашлар бўлган, аммо пайшанба кунги сакраш туфайли Нью-Йорк фондлар биржасининг тарихида биринчи марта Dow Jones индекси 17 мингдан ошди. Ўша куни биржа бекилганда, Dow Jones 17068 га тенг эди. Бозор бекилишидан бироз аввал...

04 July 2014
  • 21:03Васила Иноят Венага келди ва ЕХҲТнинг мажлисида икки марта чиқиш қилди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекнинг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, “Эзгулик” жамиятининг раиси, “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, паспорти бўйича Васила Иноятова, аммо, биз учун Васила Иноят, Бишкекда ўтказиладиган ҳуқуқ ҳимоячиларининг халқаро йиғилишида иштирок этиш учун 29 июнь куни бу шаҳарга келганда, Қирғизистон фашистик ҳукуматининг расмийлари уни аэропортда ҳибсга олишга ҳаракат қилдилар. Сабаб – Васила Иноят қирғиз фашизмини қоралагани, ўзбекларга нисбатан...

  • 20:00Сенсация: Тяжелое вооружение в Украину поставлял сотрудник ГРУ российского Генштаба

    Контрразведка Службы безопасности Украины установила причастность кадрового сотрудника ГРУ ГШ ВС РФ, гражданина РФ Травкина Валерия Юрьевича к поставкам оружия из России для бандформирований и наемников в восточных регионах Украины. Об этом сообщает пресс-служба СБУ. По данным контрразведки, Травкин вместе со своим подельником из ГРУ ГШ ВС РФ по прозвищу «Грек» организовывал поставки из Ростовской области России тяжелого вооружения, используя для этого так называемые «коридоры» на украинс...

  • 16:39Туркияда фоҳишалар исён қилди, ўзбек ҳеч бўлмаса улардан дарс олсин

    Туркиянинг Измир шаҳаридаги расмий номи “Умумий ўй” бўлган фоҳишахонанинг турклар “ҳаёт хотинлари” деб атайдиган фоҳишалари уюштирган норозилик акцияси одамни кулдиради, холос. Норозиликнинг сабаби ҳам ўта кулгили, аммо ҳаёт хотинлари нуқтаи назаридан тушунарли. Бу ерга кўп эркаклар келишини билган кўча сотувчилари айнан фоҳишахонага олиб борувчи йўлларни эгаллаб, бу ердан ўтаётган эркакларга қўлларидаги молларини, хусусан, спиртли ичимликларни, шунчалик тиқиштиришар эка...

  • 09:19Гуржистонда бўлаётган воқеаларда фақат ҳукуматни эмас, халқни ҳам айблаётган Михаил Саакашвили Абдураҳим Пўлатнинг йўлидан кетмоқда

    Бойлиги Гуржистоннинг йиллик бюджетидан катта бўлган россиялик миллиардер Бидзина Иванишвили гуржиларни феълан сотиб олиб, 2012 ва 2013 йиллари ўтказилган аввал парламент, сўнгра президентлик сайловларида ўзи тузган “Гуржилар Орзуси – Демократик Гуржистон” бирлашмасининг ғалабсини таъминлаб берди. У аввал Бош вазир бўлди, кейин Президент ва Бош вазир лавозимларига қўғирчоқларини ўтқазиб, ўзи гўёки сиёсатдан чиқди. Муҳим бўлгани, бу сайловлар аввалги Президент Михаил Саакашвили...

  • 01:21Украинанинг янги Мудофаа вазири Россия устидан қозониладиган ғалабанинг парадани Севастополда ўтказмоқчи

    Кеча Украина парламенти – Олий Рада – Президент Петр Порошенконинг таклифи билан Мудофаа вазири вазифасини бажариб келаётган Михаил Ковални бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирликдан бўшатиб, унинг ўрнига Валерий Гелетейни тайинлади. Вазирнинг алмаштирилиши оддий воқеа. Аммо, мана бир неча ойдирки, Украина армияси аввал Қримда Россия армиясига қарши ҳеч нарса қилолмагани, шу кунларда Луганск ва Донецк вилоятларида ҳокимиятни феълан қўлга олволган сепаратист-террористларга қарши зўрға уруш...

03 July 2014
  • 23:29АҚШ элчилигида мамлакат мустақиллиги тантана қилинди

    Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги биносида Қўшма Штатлар мустақиллигининг эртага бўладиган 238 йиллиги муносабати билан йирик анжуман ўтказилди. Анжуманни элчи Жорж Крол очиб, меҳмонларни Мустақиллик декларациясининг 238 йиллиги ҳамда ўзбек-америка муносабатларининг бугунги зафарлари билан қутлади. Анжуманда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг аъзолари, дипломатик корпус ваколатхоналари ходимлари ҳамда фуқаролик жамиятининг вакиллари иштирок этишди. Элчининг қисқа маърузасидан сўнг жа...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону